• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Клара Жалилованинг ўғли Фурқат Аҳмедов онасининг сўнгги кунлари ва ижоддаги армони ҳақида сўзлаб берди

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Клара Жалилова 20 ноябрь куни 83 ёшда ҳаётдан кўз юмди. Актриса «Мафтунингман» фильмидаги бош қаҳрамон Юлдузхон образи билан томошабинлар меҳрини қозонган эди.

    Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов ва Клара Жалилованинг ўғли Фурқат Аҳмедов журналист Наргиза Муродова билан суҳбатда онасининг сўнгги кунлари тўшакка михланиб қолгани ҳамда ўй-кечинмалари, армонлари ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: YouTube

    Фото: YouTube

    «Онани йўқотиш оғир экан»

    Она неча ёшда бўлишидан қатъи назар, барибир уни йўқотиш оғир кечар экан. Йил бошида онам билан муборак Умра сафарида бўлиб қайтдик. Кайфиятлари аъло даражада эди. Онам табиатан озодаликни хуш кўрадиган инсон эди. Саксон ёшдан ошдим, энди бу ишларни қилишим шарт эмас, демасди. Келинлардан аввал туриб, кўп қаватли уй ёнидаги ҳовлиларни тозалаб қўярди. Афсуски, Рамазон ойида сахарликдан сўнг кўчаларни тозалашга чиққанда, оёғи зинадан тойиб йиқилиб тушди. Кексалик сабаб, кичик жароҳат ҳам қаттиқ азоб берди. Қариганда дарднинг келиши осон, кетиши қийин дейишгани шу бўлса керак.

    Онам кенжа укам Шавкат билан бирга турарди. Аҳволларидан ҳамиша бохабар бўлиб туриш учун ётоқхоналарига кичик камера қўйиб қўйгандим. Деярли ҳар икки соатда алоқага чиқардим. «Хавотир олма, мен яхшиман, тез орада соғайиб кетаман», деб кулиб қўярди. Кўнглим сезгандек ўлимларидан аввал барча қариндош-уруғларга қўнғироқ қилиб: «Онамдан рози-ризолик олинглар» дегандим. Катта-ю, кичик зиёрат қилиб, кўнгилларини кўтаришди. Устоз деб билган санъат вакиллари ҳам ташриф буюришди. Афсуски, 20 ноябрь куни, тонгги соат 07:30 да жонлари узилди.

    Фото: YouTube

    Фото: YouTube

    «Икки турмуши ҳам бахтли якунланмади»

    Онам раҳматли «Ҳаётда чиройли аёлларга ниҳоятда қийин» деган гапни кўп айтарди. Чунки у ҳаромдан нафратланган, санъат учун ҳам номусини сотишни истамаган аёл эди. Шунинг учун ҳам ҳаётда кўп қийинчиликларга учраган. Афсуски, душманлар унга жуда оғир зарбаларни беришган. Архивдаги қўшиқларининг сув босиб кетиши ҳам айнан таклифни рад этгани билан боғлиқ. Отам билан ажрашгач, бир неча йилдан сўнг Рустам Ниғматов исмли чангчи ижодкор билан оила қурган. У инсон ўта зиёли профессор эди. Онам иккинчи турмушидан Шуҳрат ва Шавкат исмли укаларимни дунёга келтирди. Афсуски, иккинчи турмуш ҳам омадли якунланмади.

    «Онам иккинчи турмушидан ажрашганида тушкунликка тушиб қолганди»

    Ажрим фарзандлар руҳиятига ёмон таъсир кўрсатади, аммо пешонада борини ўзгартириб бўлмайди. Ҳамиша Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедовнинг фарзанди эканлигимдан фахрланаман. Аммо омадсиз икки турмушдан кейин онамга ҳам жуда қийин бўлганини эслайман. Мендан кўнгиллари тўқ бўлгани учунми билмадим, «Икки болани отасиз қандай катта қиламан?» деб тушкунликка тушиб қолганди. У моддиятни эмас, кўпроқ маънавий томон ҳақида ўйларди.

    Фото: YouTube

    Фото: YouTube

    «Онам кинода фаолият юритишимни истамаган»

    Ростини айтсам, буни мендан аввал онам истамаган. «Мен ўқимадим, сен ўқи»,  деб кўп айтарди. Аслини олганда онам олий маълумотли ижодкор эди. Онам ўқишимиз учун пул аямасди. Йил бошида қўлимга 100 сўм пулни бериб: «Истаган газета-журналингга обуна бўл», дерди. У пайтларда бу пулнинг қиймати анча катта эди, шу боис ўндан ортиқ газета-журналларга йиллик обуна бўлардим. Болалигимиз фақат ўқиш ва ўрганиш билан ўтди. Шу боисдан ҳам тарих факультетига ҳеч қандай қийинчиликларсиз ўқишга қабул қилинганман. Аммо 1995 йилда режиссёр Шавкат Жунайдуллаев «Чархпалак» сериалига таклиф этган. У йилларда хусусий тадбиркорлик билан шуғулланардим. Таклифни ўйлаб ўтирмасдан рад этганман. Аммо бир неча соатдан кейин отам қўнғироқ қилиб тезда театрга етиб келишимни сўраган. Борсам, хоналарида Шавкат Жунайдуллаев ўтирибди. «Бу режиссёр яхши сериал суратга олаяпти, сценарий маъноли, мен ҳам суратга тушаман, сенга ҳам роль бор» деган. Шу боис «Чархпалак» сериалидаги бойнинг ёрдамчиси ролини мажбуран қабул қилганман.

    Фото: YouTube

    Фото: YouTube

    «Онам ҳамиша яхши ролларни кутиб яшарди»

    Онам ҳақиқий ижодкор эди. Ҳамиша яхши ролларни кутиб яшарди. Бирор ролга ёки тадбирга таклиф этишса, алоҳида тайёргарлик билан бориши, ҳар нарсага эътиборли эканлига ҳайратимни оширарди. Онам сўнгги йилларда «Қайнона»дек (Озарбайжон фильми) кино олинса-ю, унда қўшиқ айтадиган қайнона ролини ижро этсам дерди. Афсуски, энди бу гаплардан фойда йўқ.

    Фото: YouTube

    Фото: YouTube

    «Инсон тириклигида иззат-ҳурмат кўрсатиш керак»

    Онамнинг ўлимларидан кўнгилни хира қиладиган воқеалар ҳам бўлди. Аввало, инсонга ўлмасидан аввал иззат-икром кўрсатиш керак. Айрим ташкилотлар ўша одам ўлмасидан аввал озгина эътибор беришганда эди… Биз билмаймиз, ўлимдан кейинги гаплар марҳумнинг қулоғига етиб бораяптими ёки йўқ. Қанийди, кўзлари очиқ, қулоқлари эшитиб турган пайтда бу гаплар айтилганда, инсон кўнгли кўтариларди. Онам тириклик чоғларида бир бор хабар олишмади, эътибор берилмади. Онамнинг ўлими ҳақида халққа расман хабар беришганида «Клара Жалилова 82 ёшида оламни тарк этди», дейишди ва бу билан  нақадар эътиборсиз эканликларини кўрсатишди. Бу оддий арифметика — 1937 йил 8 июлда туғилган инсон бу йил 83 ёшни қаршилаган бўлади. Уларга Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Клара Жалилованинг ўғиллари Фурқат Аҳмедовни топиш муаммо эмасди. Ҳатто, Ўзбек миллий драма театри орқали ҳам мен билан алоқага чиқиш мумкин.

    Мавзуга доир: Клара Жалилованинг бетоб эканлиги хабар қилинди. Озода Нурсаидова ва Юлдуз Турдиева актрисани йўқлади (видео)

    15.12.2020, 18:16   Изоҳ (0)   51107
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ислом динини қабул қилган жаҳон юлдузлари (фото)

    15.12.2020, 15:13

    Hilton меҳмонхонасидаги юлдузли тўй: Алишер Усмоновнинг жияни Ганя Усмонова иккинчи марта турмушга чиқди (фото, видео)

    15.12.2020, 10:59

    Фото: Болливуд юлдузларининг энг кўп пул сарфланган тўйлари

    14.12.2020, 17:14

    Турк актрисаси Фаҳрие Эвжен туғруқдан сўнг қандай қилиб вазн камайтириш сирини маълум қилди

    14.12.2020, 12:32

    «Эронлик Анжелина Жоли» 10 йилга озодликдан маҳрум этилди (фото)

    13.12.2020, 21:57

    Юлдузли жуфтликлар учрашишни бошлаганидан буён қанчалик ўзгарган? (фото)

    13.12.2020, 19:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.