• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Юлдузнинг сўниши: Голливуд студиялари нима учун Жонни Депп билан ишлашдан бош тортмоқда?

    Голливуднинг энг талабгир актёрларидан бири бўлган Жонни Депп ҳаётидаги сўнгги ўзгаришлар, собиқ турмуш ўртоғи, актриса Эмбер Херд билан шов-шувларга сабаб бўлган ажрашиши билан боғлиқ суд жараёнлари сабаб йирик киностудиялар актёр билан ҳамкорлик қилишни истамаяпти. Шунга қарамасдан, ижодкор миллионлаб мухлислар учун ҳали-ҳамон севимли ҳисобланади. Meduza Американинг The Hollywood Reporter (THR) нашри томонидан актёр ҳақида тақдим қилинган катта мақоладаги энг қизиқ маълумотларни тақдим қилади.

    Фото: The Guardian

    Фото: The Guardian

    Шахсий ҳаётнинг карьерага таъсири

    1985—2018 йилларда иштирокидаги фильмлар прокатда 10,2 миллиард доллар тўплаган актёр карьерасининг сўнгги йилларини аввалгидек муваффақиятли деб бўлмайди. Бунга шахсий ҳаётидаги муаммолар сабаб бўлган. Ҳаммаси 2016 йилда, собиқ рафиқаси билан ажрашиш жараёнида, Эмбер уни куч ишлатишда айблаганидан бошлаган. Шундан кейин Депп ҳам қараб турмаган ва Эмберга, шунингдек, The Sun нашри ва менежерларига қарши даво очган. Судлашиш жараёнларида актёрнинг шахсий ҳаётидаги бошқа икир-чикирлар: наркотик ва зўравонлик билан боғлиқ маълумотлар маълум бўла бошлаган. Жоннининг ижод борасидаги омади кетишига унинг ўзини тутишигина эмас, агрессив юридик тактикани танлагани сабаб бўлган.

    У юристи Адам Уолдман билан 2016 йилда Саудия шаҳзодаси Абдул-Азиз ибн Салмон билан танишганидан кейин бир неча йиллик агенти билан шартномани бекор қилган, менежери ва адвокатини судга берган. Очилган даъво Депп ҳисобига ҳал бўлганига қарамай, судлашиш жараёнида унинг молиявий аҳволи ҳақидаги батафсил маълумотлар оммага маълум бўлган. Актёр The Washington Post газетасидаги зўравонлик ҳақидаги мақола сабаб собиқ рафиқасига ҳам даъво очган (суд жараёнлари 2021 йилда бўлиб ўтади).

    Фото: Grand Photo

    Фото: Grand Photo

    Рафиқасининг «тагига сув қуйиш»га уринган Депп

    Шундан кейин актёр Хердни «Аквамен»дан ҳайдалишини истаган ва мақсадига эришиш учун Warner Bros студияси билан алоқадор бўлган синглиси Кристи Дембровскини ишга солган. Унинг ушбу мазмундаги ёзишмаси The Sun билан суд жараёнида эълон қилинган. Судда тақдим қилинган бошқа бир ёзишмада Депп собиқ рафиқасини қоғозга ўраб айтганда «50 чақалик стриптизчи» деб атаган.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Студиялар томонидан рад этилиши

    «Кариб денгизи қароқчилари: ўликлар эртак айтмайди» фильмининг суратга олиш жараёнида 8 дона таблетка қабул қилган актёр бармоғини кесиб олган ва Австралиядан Лос-Анжелесга қайтиб кетишига тўғри келган. Бунинг оқибатида суратга олиш жараёни 2 ҳафтага тўхтатилган ва ҳар бир беҳуда сарфланган кун Disney’га 350 минг долларга тушган.

    Суратга олиш майдончасида актёр билан боғлиқ муаммолар ҳам кузатилган. У продюсер ассистентига сценарийни айтиб турганига эътироз билдирган. Шунингдек, бошқа ишчи ходимлардан 24 соат давомида ўзи, болалари ва уйини қўриқлаб туришни талаб қилган.

    Кўпчилик у билан ишлашдан бош тортган вақтда «Кариб денгизи қароқчилари» продюсери Жерри Брукмайхер актёрни қўллаб-қувватлаган. У Disney компаниясидагиларни Деппни «Кариб денгизи қароқчилари» франшизасининг спин-оффига олишга кўндиришга уринган. Аммо компания бундан бош тортган.

    Фото: Grand Photo

    Фото: Grand Photo

    Деппга «Жоду салтанати»нинг 3-қисмидаги кичик иштироки учун 16 миллион доллар тўланган. Актёр The Sun билан судда ютқазганидан кейин ушбу фильмдан ҳайдалган. Аммо у билан тузилган шартномада ҳеч қандай ахлоқ билан боғлиқ банд бўлмагани сабаб Warner Bros студияси Деппга умумий суратга олиш ишлари учун берилиши керак бўлган гонорарни тўлиқ тўлашга мажбур бўлган.

    Фото: Vulture

    Фото: Vulture

    У охирги марта суратга тушган фотосуратчи ҳақидаги «Буюк» фильмидаги иштироки учун эса 3 миллион доллар олган. Аслида бундан икки карра кўпроқ тўланиши керак бўлган маблағнинг камайтирилишига 2018 йилда экран юзини кўрган «Ёлғонлар шаҳри» фильмининг суратга олиш жамоаси аъзосининг Деппни қўл кўтаришда айблаб судга бергани сабаб бўлган.

    Бу каби воқеалар эса йирик компанияларнинг юлдуз билан ишлашдан бош тортишига сабаб бўлган. Шунга қарамасдан актёрнинг молиявий аҳволига у қадар зарар етмаган. У Багама оролларидаги уч оролдан тортиб бошқа катта мулкларга эгалик қилади.

    ‘Фото: Getty Images

    ‘Фото: Getty Images

    Даъволардан бирининг кўриб чиқиш жараёнида Жоннининг 14 та кўчмас мулк объекти харид қилгани, дўсти, журналист Хантер Томпсоннинг хокини махсус замбаракдан ҳавога сочиш учун 5 миллион доллар сарфлагани маълум бўлган.

    Шунга қарамай, мухлислари ҳали ҳам унга содиқ. Голливуднинг антикризис пиар бўйича мутахассиси Эрик Шиффернинг таъкидлашича, Жоннининг мухлислари серғайратлиги ва садоқати билан Трампнинг мухлисларига ўхшайди. Time’s Up Legal Defense фонди асосчиси Роберт Каплан эса актёрнинг ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан ҳужумга учрашига ҳаммадан ҳам кўп Хердга нисбатан даъво очгани сабаб бўлган деб ҳисоблайди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Американинг Marketing Evaluations агентлиги томонидан тузилган машҳур шахслар рейтингида 2012 йилда иккинчи бўлган актёр 2020 йилда 20-ўринга лойиқ деб топилган.

    Мавзуга доир:

    • Илон Маск актёр Жонни Деппни октагонда жанг қилишга чорлади. Конорнинг мураббийи Маскни жангга тайёрламоқчи
    • Голливуд юлдузларининг фаолияти давомида олган энг қиммат гонорарлари
    • Жулия Робертс бўлишни орзу қилган Эмма Уотсон, Жонни Деппни қучиш орзусидаги Pink. Голливуд юлдузларининг кумирлари
    • Телефон тутмайдиган машҳурлар
    • Жонни Депп Instagram’да рўйхатдан ўтди. 2 кунда унинг фолловерлари сони 3 миллиондан ошди

    13.12.2020, 16:35   Изоҳ (0)   36018
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ишониш қийин, аммо факт: Қўшиқ ва рақсларсиз суратга олинган Болливуд фильмлари (фото)

    11.12.2020, 20:18

    «Шукрона»даги Марям — Одина Тўхтасинова: Таржимондан актрисага айланган ҳамшира (фото)

    11.12.2020, 11:27

    Жорж Клуни суратга олиш ишлари учун кескин озгани сабаб касалхонага тушиб қолди

    11.12.2020, 09:26

    «Довод», «Сопрано клани» ва «Тахтлар ўйини»: Reddit йилнинг энг кўп муҳокама қилинган фильм ва сериалларини рейтингни эълон қилди

    10.12.2020, 16:14

    «Ишдаги ишқ» фильми юлдузи Алиса Фрейндлих 86 ёшда. Актриса ҳақида кўпчилик билмайдиган қизиқарли маълумотлар (фото)

    08.12.2020, 22:47

    «Уддалаб бўлмас топшириқ-8» фильми космосда суратга олинади

    08.12.2020, 19:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.