Футбол бўйича Германия чемпионатининг 11-турида «Бавария» 12 декабрь, шанба куни «Унион» майдонида меҳмон бўлди.
Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ майдон эгалари ҳисобда олдинга ўтиб олди: бурчакдан узатилган тўпни Гриша Премел боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Танаффусга қадар мюнхенликларда бир қатор қулай имкониятлар юзага келди. Бироқ биринчи бўлимда бошқа гол бўлмади.
Иккинчи бўлим кутилганидек меҳмонларнинг фаоллигида бошланди. 67-дақиқада Роберт Левандовски ўзининг аниқ зарбаси билан мувозанатни тиклади. Мазкур ҳисоб учрашув якунига қадар сақланиб қолди.
«Бавария» очколарини 24 тага етказиб олди ва «Лейпциг»ни (24) тўплар нисбатига кўра ортда қолдириб, пешқадамликка қайтди. «Унион» 17 очко билан 6-поғонада бормоқда.
Бундеслига
11-тур баҳси
12 декабрь, шанба
«Унион Берлин» — «Бавария» 1:1
Голлар: 1:0 – 4 Премел, 1:1 – 67 Левандовски.«Унион Берлин»: Люте, Триммел, Кнохе, Фридрих, Ленс, Грисбек (Рюерсон, 71), Премел, Беккер, Ингвартсен (Тойҳерт, 36), Авонийи (Гентнер, 90), Бюльтер (Эндо, 71).
«Бавария»: Нойер, Павар, Боатенг, Алаба, Дэвис, Горетцка (Толиссо, 76), Мусиала (Сане, 63), Мюллер, Левандовски, Гнабри (Шупо-Мотинг, 88), Коман.
Огоҳлантиришлар: Дэвис (30), Гнабри (37), Кнохе (45), Премел (72), Беккер (78).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)