Футбол бўйича Россия Премьер Лигасининг 18-турида «Спартак» 12 декабрь, шанба куни «Сочи» майдонида меҳмон бўлди.
Учрашувнинг биринчи бўлими ўртача темпда ўтди ва танаффусга қадар дарвозалар олдида у қадар кўп вазиятлар юзага келмади. Иккинчи бўлим аввалида сочиликлар Кристиан Нобоанинг голи эвазига олдинга ўтиб олди.
Шундан кейин москваликлар босимни кучайтирди ва рақиб дарвозаси олдида қатор хавфли ҳужумларни ташкил қилди. Бироқ учрашувда ҳисоб ўзгармай қолди.
«Спартак»нинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов учрашувнинг 84-дақиқасида захирадан майдонга тушди.
Шу тариқа «Спартак»нинг кетма-кет тўрт ўйинлик мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйилди. Domeнико Тедеско шогирдлари 35 очко билан 2-ўринда қолмоқда. «Сочи» очколарини 30 тага етказиб олган ҳолда 5-ўринга кўтарилди.
«Спартак» кейинги ўйинни 16 декабрь куни амалдаги чемпион — «Зенит»га қарши ўтказади.
РПЛ
18-тур баҳси
12 декабрь, шанба
«Сочи» — «Спартак» 1:0
Гол: 1:0 – 57 Нобоа.«Сочи»: Жанаев, Терехов, Маргасов, Мевля, Саллагов, Жоаозиньо (Заика, 72), Нобоа, Новоселсев, Юсупов (Пруцев, 84), Маммана, Дуганжич (Заболотний, 57).
«Спартак»: Максименко, Жикия, Маслов, Жиго, Айртон, Зобнин, Мозес, Крал (Умяров, 61), Бакаев (Ўрунов, 84), Ларссон (Кутепов, 70), Понсе.
Огоҳлантиришлар: Маммана (9), Терехов (26), Крал (32), Дуганжич (50), Заболотний (65), Умяров (81), Заика (83).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!