Бокс бўйича WBA, WBO, IBF ва IBO йўналишларида Жаҳон чемпиони Энтони Жошуа (23-1-0, 21 КО) навбатдаги жангини болгариялик боксчи Кубрат Пулевга (28-1-0, 14 КО) қарши ўтказади.
Оғир вазн тоифаси вакиллари ўртасидаги жанг ғолиби бир йўла тўртта камарга эга бўлади. Лондондаги бокс кечаси Тошкент вақти билан 12 декабрдан 13 декабрга ўтар кечаси бўлиб ўтади. Асосий жанг 03:00—04:00 атрофида бошланиши тахмин қилинмоқда.
Жангдан олдин Жошуа ва Пулев вазн ўлчаш маросимида иштирок этди. Унга кўра спортчилар қуйидаги вазнларни қайд этди:
- Энтони Жошуа — 108,8 кг
- Кубрат Пулев — 107,9 кг
Эслатиб ўтамиз, Энтони Жошуа ва Кубрат Пулев ўртасидаги жанг бунга қадар икки бор бекор бўлганди. 2017 йилда жангнинг ўтказилишига болгариялик спортчининг жароҳати тўсқинлик қилган бўлса, 2020 йилги жанг коронавирус пандемияси сабаб қолдирилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!