Самарқандда Nexia-2 ЙТҲ оқибатида иккига бўлиниб кетгани акс этган тасвирлар тарқалганди. Вилоят ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унда айтилишича, ушбу ЙТҲ 18 май куни соат 23:00 ларда Самарқанд шаҳар “Хўжадонёр” МФЙ ҳудудидан ўтувчи Ислом Каримов кўчасида содир бўлган. 1991 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia-2 ни бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб йўл четида жойлашган темир устунга ўнг ён томон орқа эшиги билан урилган.
Хабарда ЙТҲ оқибатида жароҳат олганлар мавжудлиги билдирилган, аммо уларнинг сонига аниқлик киритилмаган.
Айни пайтда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)