Испания бош вазири Педро Санчес Испания унинг ваколати давомида Фаластин давлатини расман тан олишини эълон қилди, дея Euronews хабар берди.
Каталонияда бўлиб ўтган митинг чоғида Санчес бу чорани “адолатли иш” ва Исроил-Фаластин можаросида тинчлик ва хавфсизликка эришишнинг “ягона йўли” деб ҳисоблаб, ахлоқий асосда ҳимоя қилган. У мазкур чорани 22 май куни таклиф қилишини маълум қилган.
Педро, шунингдек, зўравонликни тўхтатиш ва Ғазога инсонпарварлик ёрдами етказилишини талаб қилган. Санчес Халқ партиясини Фаластинни тан олишдан бош тортгани учун танқид қилган ва собиқ президент Хосе Мария Аснарга “Испания буни тан олади” дея жавоб қайтарган.
Агар Педро ўз ваъдасида турса, Испания Европа Иттифоқининг Фаластинни тан олган ўнинчи давлатига айланади
БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоларидан АҚШ, Франция ва Буюк Британия Фаластин ҳудудларини давлат сифатида тан олмайди. Улар фаластинликлар Исроил билан можарони тинч йўл билан ҳал қилгандан кейингина тан олишга рози.
Европа Иттифоқининг 27 давлатидан тўққизтаси Фаластин давлатини тан олган. Испаниядан кейин Ирландия ҳам ушбу қадамни ташлаш ниятида.
Изоҳ (0)