Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган 103-сонли ёрдамчи мактаб-интернат тарбияланувчиси калтакланганлиги ҳақида видеоёзув тарқалди. Видеоёзувда тасвирланган ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан ўрганиш ишлари бошланди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берди.
Видеода боланинг баданидаги кўкарган, шунингдек, тишланган изларни кўриш мумкин. Таъкидланишича, мактаб-интернат тарбияланувчисини кечки смена тарбиячилар урган.
«Натижаси ҳақида хабар қилинади», — дейилади Бош прокуратура хабарида.