ПСЖ ҳужумчиси Неймар Европа Чемпионлар Лигасининг 6-тур якунларига кўра ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Бразилиялик ҳужумчи «Истанбул Башакшеҳир»га қарши ўйинда (5:1) ҳет-трик муаллифига айланганди.
Сўровномада кейинги ўринни Карим Бензема («Реал») эгаллаган бўлса, «Шахтёр»нинг 19 ёшли дарвозабони Анатолий Трубин учинчи ўринда қайд этилди.
Мавзуга доир: Неймар Чемпионлар Лигаси тарихига кирди
Шунингдек, Неймар ҳафтанинг энг чиройли голини аниқлаш учун ўтказилган сўровномада ҳам ғолибликни қўлга киритди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)