ФИФА The Best—2020 совринига даъвогар футболчилар учлигини маълум қилди.
Унга кўра, Роберт Левандовски («Бавария» / Польша), Криштиану Роналду («Ювентус» / Португалия) ва Лионель Месси («Барселона» / Аргентина) йилнинг энг яхши ўйинчиси номи учун кураш олиб боради.
Аввалроқ ФИФА ушбу совринга даъвогарлар 11 лик рўйхатини эълон қилганди.
The Best соврини эгаси 17 декабрь куни эълон қилинади. Маросим коронавирус пандемияси сабаб онлайн тарзда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда ушбу соврин «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессига насиб этганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)