• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Россиялик рэпер Моргенштерн бухоролик Азим Абдуллаевга Mercedes автомобилини тантанали тарзда топширди (видео)

    Россиялик рэпер Моргенштерн Instagram саҳифаси орқали ўтказилган танловда  Mercedes автомобилини ютиб олган бухоролик 20 ёшли Азим Абдуллаевга автомобилни топшириш учун Бухоро шаҳрига келди. Юзлаб одамлар иштирок этган тантанали маросим шаҳардаги ресторанлардан бири олдида бўлиб ўтди.

    Моргенштерн ва унинг жамоаси бухороликларнинг қийқириқлари остида Азим Абдуллаевга афсонавий «Мерин»нинг калитини топширди. Сўнг уларга зарбоф тўнлар кийдирилиб, миллий таомлар билан меҳмон қилинди.

    9 декабрь куни Азим Абдуллаев Instagram’даги саҳифаси орқали Моргенштерн тез кунда Ўзбекистонга келиб, унга Mercedes’ни топширишини маълум қилган эди.

    Эслатиб ўтамиз, россиялик таниқли рэпер ва бастакор Алишер Валиев (тахаллуси Моргенштерн) 18 октябрь куни Instagram’да Mercedes-Benz Э200 машинаси учун танлов ўтказган ва унда Бухорода яшовчи @aza_1002 аккаунти эгаси Азим Абдуллаев ғалаба қозонган эди.

    Моргенштерн ўшанда ғолиб билан боғланган ва автомобилни шахсан ўзи Ўзбекистонга олиб келишини маълум қилган. Кейинроқ мусиқачи Ўзбекистонда хорижда ишлаб чиқарилган машина учун белгиланган божхона тўловлари миқдоридан хабар топгач ўз stories’ида видеохабар қолдирган.

    «Ўзбекистонда машина учун божхона тўлови қанча эканини биласизми? Унинг нархи машина нархига тенг экан», — деган Моргенштерн. Рэпер чегаралар ёпиқлиги ва машинани мамлакатга олиб кириш қимматлиги сабабли уни етказиб беришда ҳукуматдан ёрдам сўраган.

    Мусиқачи блогер Юрий Дудга берган интервьюсида Mercedes-Benz’ни танлов ғолибига етказиб бериш учун яна 2 миллион рубль тўлаши кераклигини айтган.

    Mercedes-Benz’нинг яна бир халқона номи «Мерин», қўшиқчи ўз композицияларидан бирини ушбу машинага бағишлаган (унда ҳақоратли сўзлардан кўп фойдаланилган), қўшиқ Youtube’да 85 миллион мартадан кўпроқ кўрилган. Ҳисоб-китобларга кўра, Моргенштерн машина учун 4 миллион рубль (тахминан 51 минг АҚШ доллари) сарфлаган.

    Давлат божхона қўмитасининг ҳисоб-китобларига кўра, рэпернинг машинасини Ўзбекистонга олиб келиш учун тўланиши керак бўлган бож тўлови 353 801 986,83 сўмни ташкил этган.

    Моргенштерн ҳақида

    Алишер Валиев (Моргенштерн тахаллуси немис тилидан таржима қилинганда «тонгги юлдуз») реп айтишни 12 ёшида бошлаган, юқори синфда ўқиб юрган вақтларида «қора алкоголизм» йилларини ўтказиб, машҳур бўлган, дунё тан олган реп-юлдузларининг ҳаёти ҳақида реплар айтган. Уфада яшовчи 22 ёшли мусиқачи З авлоди ҳавас қиладиган хонандага айланган ва Instagram’даги тўғридан-тўғри эфирда оддий, содда трекларини ижро этиб, миллионлаб даромад қилмоқда, дейилади Forbes маълумотида.

    Моргенштерн бошқалар ижро этган қўшиқлар билан танилган: 2018 йилда у «ИзиРеп» туркумидаги видеоларни тайёрлади ва уларда таниқли ижрочиларнинг оммалашган қўшиқларини жамлади (Eljey, Kizaru ва Face), шунингдек, ушбу содда репларни бошқа ҳар қандай одам ижро қилиши мумкинлигини тушунтирди.

    Журналист Николай Редкиннинг Meduza эълон қилган мақоласида Алишернинг бошқалар томонидан ўзига йўллаган салбий фикрлардан усталик билан фойдаланиши ва YouTube’да реакциялар яхши баҳоланишини англаган ҳолда тўғри ҳаракатлар қилганини эътироф қилган. 2018 йилда рэпер ўзининг биринчи альбомини тақдим қилди, Россия бўйлаб турга чиқди ва 100 минг рубллик камерани ёқиб юборди. Кейинроқ ушбу ҳаракатига изоҳ бериб, бу одамлар диққатини тортишни тезкор ва енгил усули эканини қайд этди: оммалашган блогернинг ишлаб топаётган пуллари, муҳокама қилинаётганидек, у қадар кўп эмас.

    2019 йил охирида у тўғридан-тўғри эфирда қўшиқлар альбомини ёзишини эълон қилди ва ҳар бир студия сессиясини жонли тарзда ижтимоий тармоққа жойлаштириб борди. Якунда ҳосил бўлган релизга «Афсонавий чанг» деб ном берди (2020 йил январида сотувга чиққан) уни барча стриминг сервисларида 500 миллион мартадан кўп эшитишган (ушбу рақам сентябрь ойи ҳолатига олинган), альбомнинг ҳар бир треки «платинали» диск даражасига чиқди. Моргенштерн қўшиқларида ҳақоратли сўзлар, сўкинишлар кўп учрайди.

    Мавзуга доир:

    • Россиялик рэпер Моргенштерн бухоролик Азим Абдуллаевга Mercedes’ини топшириш учун Ўзбекистонга келди (видео)
    •  «‘Растаможка’ машина нархидек экан». Россиялик рэпер ўз Mercedes’ини бухоролик йигитга совға қилиш учун Ўзбекистонга келмоқчи
    • Россиялик рэпер Моргенштерн бухоролик йигитга совға қилган Mercedes’ни Ўзбекистонга олиб кириши учун қанча божхона божи тўлаши ҳисоблаб чиқилди

    11.12.2020, 17:39   Изоҳ (0)   65591
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хонанда Жаҳонгир Отажонов YouTube’даги «Зикр»дан бошқа барча қўшиқларини ўчириб ташлади (видео)

    11.12.2020, 17:15

    «Қорнимга урганларида болам тушиб қолган». Юлдуз Абдуллаева эри билан ажрашиш сабаби ҳақида гапирди (видео)

    11.12.2020, 13:24

    Туркиялик таниқли хонанда Таркан нега кўринмай қолди? У ҳозир нима билан банд? (фото)

    10.12.2020, 21:45

    Комик актёр Раҳмонали Суропов юрак операциясини бошдан кечирганидан сўнг илк марта кўриниш берди (видео)

    10.12.2020, 18:44

    Россиялик рэпер Моргенштерн бухоролик Азим Абдуллаевга Mercedes’ини топшириш учун Ўзбекистонга келди (видео)

    10.12.2020, 13:49

    Болливуднинг наркотик моддаларга тобеликдан даволанган юлдузлари (фото)

    10.12.2020, 13:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.