• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Россиялик рэпер Моргенштерн бухоролик Азим Абдуллаевга Mercedes’ини топшириш учун Ўзбекистонга келди (видео)

    Россиялик рэпер Моргенштерн бухоролик Азим Абдуллаевга Mercedes автомобилини топшириш учун Тошкентга келди. Бу ҳақда хонанда Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.

    Рэпер Hilton меҳмонхонаси олдида қисқа видео суратга олиб, афсонавий «Мерин»ни танлов ғолибига топшириш учун келганини айтади.

    9 декабрь куни Азим Абдуллаев Instagram’даги саҳифаси орқали Моргенштерн тез кунда Ўзбекистонга келиб, унга Mercedes’ни топширишини маълум қилган эди.

    Эслатиб ўтамиз, россиялик таниқли рэпер ва бастакор Алишер Валиев (тахаллуси Моргенштерн) 18 октябрь куни Instagram’да Mercedes-Benz E200 машинаси учун танлов ўтказган ва унда Бухорода яшовчи @aza_1002 аккаунти эгаси Азим Абдуллаев ғалаба қозонган эди.

    Моргенштерн ўшанда ғолиб билан боғланган ва автомобилни шахсан ўзи Ўзбекистонга олиб келишини маълум қилган. Кейинроқ мусиқачи Ўзбекистонда хорижда ишлаб чиқарилган машина учун белгиланган божхона тўловлари миқдоридан хабар топгач ўз stories’ида видеохабар қолдирган.

    «Ўзбекистонда машина учун божхона тўлови қанча эканини биласизми? Унинг нархи машина нархига тенг экан», — деган Моргенштерн. Рэпер чегаралар ёпиқлиги ва машинани мамлакатга олиб кириш қимматлиги сабабли уни етказиб беришда ҳукуматдан ёрдам сўраган.

    Мусиқачи блогер Юрий Дудга берган интервьюсида Mercedes-Benz’ни танлов ғолибига етказиб бериш учун яна 2 миллион рубль тўлаши кераклигини айтган.

    Mercedes-Benz’нинг яна бир халқона номи «Мерин», қўшиқчи ўз композицияларидан бирини ушбу машинага бағишлаган (унда ҳақоратли сўзлардан кўп фойдаланилган), қўшиқ Youtube’да 85 миллион мартадан кўпроқ кўрилган. Ҳисоб-китобларга кўра, Моргенштерн машина учун 4 миллион рубль (тахминан 51 минг АҚШ доллари) сарфлаган.

    Давлат божхона қўмитасининг ҳисоб-китобларига кўра, рэпернинг машинасини Ўзбекистонга олиб келиш учун тўланиши керак бўлган бож тўлови 353 801 986,83 сўмни ташкил этган.

    Моргенштерн ҳақида

    Алишер Валиев (Моргенштерн тахаллуси немис тилидан таржима қилинганда «тонгги юлдуз») рэп айтишни 12 ёшида бошлаган, юқори синфда ўқиб юрган вақтларида «қора алкоголизм» йилларини ўтказиб, машҳур бўлган, дунё тан олган рэп-юлдузларининг ҳаёти ҳақида рэплар айтган. Уфада яшовчи 22 ёшли мусиқачи З авлоди ҳавас қиладиган хонандага айланган ва Instagram’даги тўғридан-тўғри эфирда оддий, содда трекларини ижро этиб, миллионлаб даромад қилмоқда, дейилади Forbes маълумотида.

    Моргенштерн бошқалар ижро этган қўшиқлар билан танилган: 2018 йилда у «ИзиРеп» туркумидаги видеоларни тайёрлади ва уларда таниқли ижрочиларнинг оммалашган қўшиқларини жамлади (Eljey, Kizaru ва Face), шунингдек, ушбу содда рэпларни бошқа ҳар қандай одам ижро қилиши мумкинлигини тушунтирди.

    Журналист Николай Редкиннинг Meduza эълон қилган мақоласида Алишернинг бошқалар томонидан ўзига йўллаган салбий фикрлардан усталик билан фойдаланиши ва YouTube’да реакциялар яхши баҳоланишини англаган ҳолда тўғри ҳаракатлар қилганини эътироф қилган. 2018 йилда рэпер ўзининг биринчи альбомини тақдим қилди, Россия бўйлаб турга чиқди ва 100 минг рубллик камерани ёқиб юборди. Кейинроқ ушбу ҳаракатига изоҳ бериб, бу одамлар диққатини тортишни тезкор ва енгил усули эканини қайд этди: оммалашган блогернинг ишлаб топаётган пуллари, муҳокама қилинаётганидек, у қадар кўп эмас.

    2019 йил охирида у тўғридан-тўғри эфирда қўшиқлар альбомини ёзишини эълон қилди ва ҳар бир студия сессиясини жонли тарзда ижтимоий тармоққа жойлаштириб борди. Якунда ҳосил бўлган релизга «Афсонавий чанг» деб ном берди (2020 йил январида сотувга чиққан) уни барча стриминг сервисларида 500 миллион мартадан кўп эшитишган (ушбу рақам сентябрь ойи ҳолатига олинган), альбомнинг ҳар бир треки «платинали» диск даражасига чиқди. Моргенштерн қўшиқларида ҳақоратли сўзлар, сўкинишлар кўп учрайди.

    Мавзуга доир:

    •  «‘Растаможка’ машина нархидек экан». Россиялик рэпер ўз Mercedes’ини бухоролик йигитга совға қилиш учун Ўзбекистонга келмоқчи
    • Россиялик рэпер Моргенштерн бухоролик йигитга совға қилган Mercedes’ни Ўзбекистонга олиб кириши учун қанча божхона божи тўлаши ҳисоблаб чиқилди

    10.12.2020, 13:49   Изоҳ (0)   59191
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Болливуднинг наркотик моддаларга тобеликдан даволанган юлдузлари (фото)

    10.12.2020, 13:24

    Фото: Дунёдаги энг бадавлат спортчиларнинг рафиқалари

    10.12.2020, 11:47

    «Шариатимизга тўғри келмагани учун воз кечдим». Жаҳонгир Отажонов ҳам санъатни тарк этганини маълум қилди (видео)

    10.12.2020, 09:59

    Бир-бирининг елкасидаги Голливуд юлдузлари — Instagram’да Рождество челленжи (фото)

    09.12.2020, 22:56

    Узоқ йиллик дўстликдан сўнг турмуш қурган юлдузли жуфтликлар (фото)

    09.12.2020, 21:23

    «Фазилатхоним ва қизлари» сериали бош қаҳрамонлари Яғиз ва Хазан янги сериалда жуфтлик ролини ижро қилади

    09.12.2020, 19:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда солиққа оид низоларни судгача ҳал қилиш тартиби соддалаштирилади

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:10

    АҚШ ҳарбий аэродромларни “робот бўрилар” ҳимоя қилмоқда (фото)

    Лайфстайл | 12 июл, 16:35

    Тошкентда Cobalt ҳайдовчиси Lacetti’ни “дубинка” билан уриб қочиб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:20

    “Ювентус” Санчони ўз сафига қўшиб олиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 16:02

    Чинозда ўз опасини ўлдириб, 7 кун гилам ичида сақлаган укага ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:00

    Lego “Трансформерлар”даги Саундвейв десептикон кўринишидаги янги конструкторни тақдим этди

    Қўзиқорин | 12 июл, 15:20

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.