• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Безарар ва фойдали туюладиган, бироқ таркибида шакар миқдори юқори бўлган маҳсулотлар

    Мутахассислар кунига 6 чой қошиқ шакар истеъмолини хавфсиз деб билади. Аммо баъзида умуман бошқа маҳсулотлар тановул қилинганда, унинг таркибида шакар борлиги хаёлга ҳам келмайди. Дўконлардан харид қилинган, буюртма берилган, ҳаттоки уйда тайёрланган таомларнинг кўпида шакар бўлиши мумкин. Албатта, шакарнинг мия фаолияти учун фойдали, шунингдек, энергия манбайи ҳисобланади. Аммо унинг миқдори мунтазам равишда ошириб борилса, қандли диабет каби хавфли касалликлар пайдо бўлиши мумкин. Ушбу касалликнинг олдини олиш учун эса ширинлик миқдорини қатъий назорат қилиш керак. Бунинг учун, албатта, қандай маҳсулот таркибида уларнинг қанча миқдори яширинганлигини билиш зарур.

    Фото: New Retail

    Фото: New Retail
    Таркибида ёғи кам маҳсулотлар

    Маҳсулот таркибида ёғ миқдори қанча кам бўлса, унинг таркибида шакар миқдори юқори бўлиш эҳтимоли мавжуд. Сабаби ишлаб чиқарувчилар томонидан маҳсулот таъмини яхшилаш ва кўпроқ маҳсулот сотилиши учун уларнинг таркибига кўп миқдорда шакар қўшилади. Натижада йогурт ва творог таркибида 10 фоизгача шакар ва ширин таъм берувчилар бўлади.

    Тайёр соуслар

    Кетчуп, соя соуси, чили – ушбу қўшимчалар ичидан топиладиган энг сўнгги нарса ҳам шакардир. Аммо у ҳар қандай соус рецептига киритилгани маълум. Масалан, бир ош қошиқ кетчупга камида бир чой қошиқ шакар қўшилади. Бу соуслардан воз кечиш керак дегани эмас, лекин унинг истеъмоли туфайли кунлик меъёрни ошиб кетиши мумкин.

    Суши

    Гуруч, балиқ, денгиз маҳсулотларида қандай қилиб шакар бўлиши мумкин? Гуруч пиширилганда, унинг янада мазали ҳамда эзилиб кетмаслиги учун унга анъанавий тарзда сирка, туз ва шакар қўшилади. Натижада бир ош қошиқ шакар бир стакан суши гуручи ичига яширинади. Балки бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин.

    Консерваланган мева ва сабзавотлар

    Мева консервасида шакар бўлиши табиий, аммо сабзавотлар орасида энг машҳур ва севимли тузланган бодринг таркибидан шакарни қидириш мумкин. Шунингдек, маккажўхори, ловия, нўхат ва помидорда ҳам бир қанча миқдорда шакар яширинган.

    Дон маҳсулотлари

    Батон, ёрма, хамирли ширинликлар, ҳаттоки қотирилган нон таркибида ҳам шакар маҳсулоти яширинган. Ушбу маҳсулотларни сотиб олаётганда, уларнинг таркиби билан танишиб чиқиб, бунга ишонч ҳосил қилиш мумкин.

    Нон

    Барча учун фойдали бўлган қора нонлар таркибида кўп миқдорда шакар мавжуд. Ўртача 100 грамм нон учун камида 4 грамм шакардан фойдаланилади. Оқ нонлар таркибида эса бундан ҳам кўпроқ бўлиши кузатилган.

    Гўшт маҳсулотлари

    Айниқса, колбаса маҳсулотларининг ёрлиғиига назар ташланса, унинг таркибидан албатта, шакарни топиш мумкин. Кўпинча ярим тайёр гўшт маҳсулотларига ранг қўшиш учун фойдаланилади. Саломатлиги учун жиддий муносабатда бўладиганлар тайёр гўшт маҳсулотларидан бироз тийилиши тавсия этилади.

    Томат маҳсулотлар

    Улардан энг кўп фойдаланиладиганлари помидордан тайёрланган томат пасталаридир. Уларнинг таркибида шакар бўлиши аниқ, аммо қанча миқдорда бўлиши номаълум.

    Мева шарбатлари

    Шарбат қадоғида «шакарсиз» деб ёзилган бўлсада, унинг таркибига шакар қўшмасдан иложи йўқ. Ҳатто янги шарбат таркибида меваларга қараганда анча кўп шакар мавжуд. Бундан ташқари шарбатда глюкоза пайдо бўлишининг олдини олишга ёрдам берадиган тола мавжуд эмас, шунинг учун шарбатдаги шакар дарров қонга сингади.

    Йогуртлар

    Ҳамма йогуртлар ҳам фойдали эмас. Биргина кичкина қадоқдаги кам ёғли йогуртнинг таркибида 8 чой қошиқ шакар мавжуд. Шунинг учун шакарни соф ҳолда чеклаш билан у яшириниган маҳсулотларнинг истеъмоли ҳисобига организм бир кунда меъёридан ортиқ шакар қабул қилади. Натижада соғлиқ хавф остида қолиши шубҳасиз.

    Мавзуга доир:

    • Иммунитет пасайишига сабаб бўлувчи 5 та маҳсулот
    • Қандли диабетга чалинганлар мунтазам истеъмол қилиши керак бўлган маҳсулотлар
    • Бир кунда қанча миқдорда шакар истеъмол қилиш соғлиқ учун зарарли эмас?

    10.12.2020, 17:39   Изоҳ (0)   20204
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўпкани қандай ҳолатларда томография қилдирган маъқул? Унинг фойда ва зарарли жиҳатлари

    09.12.2020, 21:48

    Пандемия даврида талаб ошган занжабил чиндан ҳам шунчалик фойдалими?

    09.12.2020, 16:38

    Қизилўнгач саратони: эътибордан четда қолдириш мумкин бўлмаган 5 та аломат

    09.12.2020, 14:41

    Ўпкангизда муаммо борлигидан дарак берадиган 10 та симптом

    08.12.2020, 14:41

    Қора нон истеъмол қилишнинг хавфли жиҳати маълум қилинди

    08.12.2020, 13:24

    Тўйиб ухламасликнинг организмга қандай зарарлари бор?

    07.12.2020, 19:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркия ўз тарихидаги энг кучли авиабомбаларини тақдим этди

    Дунё | 27 июл, 20:24

    БМТ Фаластин давлати қурилишида ёрдам беришини маълум қилди

    Дунё | 27 июл, 18:30

    Австрияда 400 га яқин йўловчи қоронғи туннелда 6 соат қолиб кетди

    Дунё | 27 июл, 17:50

    “Реал Мадрид” 5 нафар футболчи бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр

    Спорт | 27 июл, 17:46

    Таиланд ва Камбожа ўртасидаги тўқнашувлар Трамп воситачилигига қарамай давом этмоқда

    Дунё | 27 июл, 17:06

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг пастлиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 27 июл, 16:38

    “Қўшни давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш лозим” — Эрон президенти 

    Дунё | 27 июл, 15:48

    Левандовски келажаги борасида гапирди

    Спорт | 27 июл, 15:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.