Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Monarch Tractor компанияси Калифорнияда Смарт технологияси ёрдамида ишлайдиган дунёдаги биринчи тўлиқ электротракторни тақдим этди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Фото: The Drive

Фото: The Drive

Электротрактор ҳайдовчисиз ҳаракатланиши, ҳосил ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиши ва смартфон орқали бошқарилиши мумкин. Трактор қуввати 40 от кучига (30 кВт) тенг, қисқа муддатли энг юқори қуввати 70 от кучига (55 кВт) етиши мумкин.

Трактордан йўлтанламас сифатида, дала майдонларида эса электрогенератор ўрнида фойдаланиш мумкин. Трактор эгаси смартфон орқали амалга оширилган ишлар ва келгусидаги метеорологик шароитлар тўғрисида маълумотларни олиб туради.

Monarch Tractor дала майдонининг ҳолати бўйича маълумотларни тўплаб, таҳлил қилади ва ҳосилни, унинг ўсиши ҳамда ўсимликлар соғлиғини баҳолайди.

Тракторнинг бошланғич нархи 50 минг долларни ташкил этади. Савдолар 2021 йилнинг кузидан бошланиши кутилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди