Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп агар демократлар Сенатда кўпчилик овозга эга бўлса, улар мамлакатни коммунизмга олиб боришини айтди. «РБК»нинг ёзишича, бу ҳақда у Жоржиадаги тарафдорлари олдида чиқиш қилган пайтида айтган.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

«Жоржиа сайловчилари ҳар бир қўмитани қайси партия бошқаришини, ҳар бир қонун ҳужжатини имзолаш, солиқ тўловчининг ҳар бир долларини назорат қилишни белгилайди. Жуда оддий. Фарзандларингиз социализмда яшайдими ёки эркин мамлакатда катта бўладими, ўзингиз ҳал қиласиз»,— деган Трамп.

Унинг фикрича, социализм демократлар учун «фақат бошланиш холос». «Кейин улар бу ерда бошқарувнинг коммунистик шаклини орнатишга ҳаракат қилади, мени бунга шубҳам йўқ», — деб таъкидлаган президент.

АҚШда 3 ноябрь куни президентдан ташқари, вакиллар палатаси ва Сенатнинг учдан бир қисми, шунингдек, 13 штат ва ҳудуд губернаторлари қайта сайланди. The New York Times’нинг ҳисоблашича, овоз бериш натижаларига кўра демократлар қуйи палата устидан назоратни сақлаб қолди.

Айни пайтда Сенатда (конгресс юқори палатаси) кўпчилик ўрин республикачиларга тегишли. Унинг 100 нафа аъзосидан  53 нафари республикачи, 45 нафари демократ, икки сенатор партиясиз.

Жоржиада, аксарият Америка штатларидан фарқли ўлароқ, Сенат сайловларида ғалаба қозониш учун 50 фоиз ва яна битта овоз керак. Жорий сайловларда номзодларнинг ҳеч бири керакли миқдордаги овозни ололмади, шунинг учун 2021 йилнинг 5 январида ушбу штатда Сенат сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтади.

CNN маълумотларига кўра, республикачи ва демократлар энди навбатдаги сенатда ҳар бири 48 ўринга эгалик қилиб, тенг овоз билан кетмоқда. Агар демократлар  икки мандат ўйналаётган Жоржиада ғалаба қозонса, ҳисоб тенглашади. Агар демократлар номзоди Жо Байден президентлик сайловларида ғолиб чиқса, демократларга 50 та овоз ҳам етарли бўлади, чунки бу ҳолда вице-президент Камала Харрис Сенат раиси бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Шоу-бизнес
Йиллар давомида таниб бўлмас даражада ўзгарган Голливуд актёрлари (фото)