Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида йўл четида тўхтаб турган Matiz автомашинаси ёниб кетди. Ҳодиса ҳақидаги видео ижтимоий тармоқларда тарқалгач, вилоят ИИБ ахборот хизмати воқеа тафсилоти ҳақида «Дарё»га маълумот берди.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат 2020 йилнинг 6 декабрь куни соат 19:45 да Марғилон шаҳрининг Б.Марғилоний кўчасида содир бўлган бўлиб, фуқаро З.А.га тегишли Matiz мотор қисмидаги техник носозлик сабаб ёнган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

«Ҳозирда Марғилон шаҳар ИИБ ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин сабабларига аниқлик киритилмоқда», — дейилади ИИБ хабарида.