«Победа» компанияси «Внуково» аэропортидан «Внуково» аэропортигача авиақатновларни йўлга қўйди. Гарик Харламовнинг овозида янграган эълонлардан чарчаганлар (у «Победа» рейсларида мунтазам жаранглайди) 19 декабрь куни самолёт бортига чиқиб, ҳавода 1,5 соат парвоз қилиб, яна ўша жойга қайтиб келиши мумкин, деб ёзади Meduza.
«Парвоз давомида экипажнинг юмшоқ ва эътиборли муомаласини кафолатлаймиз, ташқарида об-ҳаво яхши бўлса — шаҳарларни тинглашингиз, булутли бўлса — булутлар устидаги мусаффо осмон ва қуёш бутунлай бизнинг ихтиёримизда бўлади», — дейилади «Победа» учувчиси Алексей Кочемасовнинг сайтида. Кочемасов «Небонутие» подкаснинг бошловчиси сифатида танилган. Мазкур рейсга чипталарни унинг шахсий сайти орқали харид қилиш мумкин. «Победа» матбуот хизмати ушбу парвоз чиндан ҳам амалга ошишини тасдиқлаган.
Шу билан бирга, мазкур рейсга «Победа»нинг ички эмас, балки халқаро коди берилган — худди коронавирус даврига қадар Россиядан Европага бемалол учиб кетиш мумкин бўлганидек.
Эслатиб ўтамиз, август ойида тайванликлар парвозларни соғинганидан «ҳеч қаерга» учаётгани тўғрисида хабар берилганди. Улар самолётга ўтириб ҳавода айланиб ва уйга қайтишни бошлаган.
Изоҳ (0)