Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 12-турида «Реал» 5 декабрь, шанба куни «Севилья» майдонига сафар қилди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Учрашувнинг биринчи бўлими мадридликларнинг устунлигида ўтди. Зинедин Зидан шогирдлари мезбонлар дарвозаси олдида бир қатор имкониятларга эга бўлди, бироқ танаффусга қадар ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлим дебютида Винисиус Жуниор мадридликларнинг тезкор ҳужумини муваффақиятли якунлади: бразилиялик футболчининг зарбасидан кейин тўп Яссин Бунуга тегиб ўз йўналишини ўзгартирди ва дарвозадан жой олди. Иккинчи бўлимнинг иккинчи ярми «Севилья»нинг кучли босими остида ўтди, бироқ майдон эгалари Тибо Куртуа дарвозасига йўл топа олмади.

Ушбу ғалабадан кейин «Реал» очколарини 20 тага етказиб олган ҳолда 3-ўринга кўтарилди. «Севилья» (16) 5-поғонада қолди.

Ла Лига

12-тур баҳси

5 декабрь, шанба

«Севилья» — «Реал Мадрид» 0:1

Гол: 0:1 – 55, автогол Буну.

«Севилья»: Буну, Навас, Кунде, Диего Карлос (Идрисси, 80), Ракитич (ан-Несири, 64), Алеиш Видаль, Фернандо, Жордан (Гудел, 64), Окампос, де Йонг (Сусо, 64), Мунир (Оливер Торрес, 46).

«Реал Мадрид»: Куртуа, Варан, Начо, Менди, Васкес, Модрич, Кроос, Родриго (Асенсио, 66), Каземиро, Винисиус Жуниор, Бензема.

Огоҳлантиришлар: Кроос (44), Модрич (60), Гудел (76), Винисиус Жуниор (89).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова