• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Суарес топиб берган уй, «Ливерпуль» мухлислари пачоқ қилган машина ва миллионлаб даромад. Филиппе Коутиньо қандай ҳаёт кечиради?

    «Ливерпуль» сафидаги бир неча муваффақиятли мавсумлардан кейин «Барселона»га йўл олган Филиппе Коутиньо дастлаб Каталонияда омадсизликка учради ва бир мавсум «Бавария»да ижарада ўйнаб келди. 2020/21 йилги мавсумдан бошлаб эса у нисбатан барқарор ўйин кўрсатмоқда ва секин-асталик билан жамоада ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда. Бироқ бугун Коутиньонинг фаолияти ва ўйин услуби ҳақида эмас, балки яшаш тарзи, оиласи, даромади ва дўстлари ҳақида фикр юритамиз.

    Коутиньо қаерда яшайди?

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Коутиньо 2018 йилда «Барселона»га ўтганида ўзи учун турар жой қидириши шарт эмас эди. Унга ҳозирда «Атлетико» шарафини ҳимоя қилаётган «Ливерпуль»даги собиқ жамоадоши Луис Суарес Каталониянинг Кастелдефелсдан уй топиб қўйганди. Уйдан «Барса» базаси ва стадионгача етиб олиш учун, тахминан, ярим соат вақт кетади. Қўшнилар орасида эса Месси, Суарес сингари таниқли футболчилар бор эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Коутиньо яшаётган ҳашаматли қасрнинг нархи, тахминан 5–6 миллион еврони ташкил қилади. Иморат шаҳарнинг энг обрўли ҳудудида жойлашган бўлиб, у 750 квадрат метр жойни эгаллаган. Тўрт қаватли ҳашаматли уйда спорт зали, улкан хоналар ва ошхона, шунингдек, кичик шароб омбори, ҳатто лифт ҳам мавжуд. Уйнинг ташқи қисми, яъни ҳовлида ҳовуз, текбол майдон (оёқда ўйналадиган стол тенниси) ва гўзал боғ мавжуд.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Коутиньонинг машиналари

    Коутиньо автомобилларининг аниқ сони ҳақида маълумот йўқ. Бироқ бразилияликнинг машиналар тўплами унинг даражасидаги футболчи учун жуда камтар эканлиги маълум. Ярим ҳимоячининг энг қиммат машинаси Aston Martin V8 Vantage бўлиб, унинг қиймати 150 минг долларга баҳоланади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Шунингдек, бразилиялик футболчида Range Rover, Audi Q7 каби автомобилларни кўриш мумкин.

    Фото: Auto Versity

    Фото: Auto Versity

    Фото: АвтоРелиз

    Фото: АвтоРелиз

    Бундан ташқари унда Porsche Маcan русумли машинаси бор эди, ушбу автоуловни «Ливерпуль» мухлислари ярим ҳимоячининг «Барселона»га ўтиш истаги борлиги ҳақида хабар топгач тошбўрон қилади.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Коутиньонинг шахсий ҳаёти

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Коутиньо ўз қасрида рафиқаси Айне билан яшайди. Футболчи бўлажак рафиқаси билан 14 ёшида танишган. Ўспирин зиёфатларнинг бирида қизни бир кўришда ёқтириб қолади. Узоқ йиллик муҳаббатдан сўнг жуфтлик 2012 йилда турмуш қуришга қарор қилади.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Бахтли оила ҳозирда Мария ва Эсмералда исмли қизалоқларни вояга етказмоқда. Филиппе содиқ турмуш ўртоқ ва ғамхўр ота бўлиб, имкон қадар оиласи билан кўпроқ вақт ўтказишга ҳаракат қилади. Ўз навбатида Айне ҳам фарзандлари билан бирга ўйинларга келиб, Коутиньони қўллаб-қувватлаб туришни канда қилмайди.

    Коутиньонинг даромади қанча?

    Коутиньонинг «Барселона»даги бир йиллик маоши, тахминан, 13,5 миллион еврони ташкил қилади.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Бундан ташқари, унинг Nike компанияси билан шартномаси мавжуд. У бу орқали йилига 2 миллион еврони қўлга киритади. Шунингдек, футболчи мунтазам бўлмаса-да, турли хил рекламаларда суратга тушиш орқали ҳам яхшигина даромад кўради.

    Коутиньонинг дўстлари ким?

    Коутиньо ҳар доим майдон ва унинг ташқарисида ўзининг камтарлиги ва намунали хулқи билан ажралиб турган. Юқорида таъкидланганидек, у кўп вақтини оиласи билан ўтказади. Бироқ шунга қарамай, бразилиялик футбол оламида ҳам бир қанча дўст орттиришга муваффақ бўлган.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Унинг энг яқин дўстларидан бири Луис Суарес бўлиб, айнан унинг Коутиньога уй топиб бергани ҳам бежиз эмас.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Шунингдек, у «Ливерпуль»да тўп сурган маҳал Муҳаммад Салоҳ билан илиқ муносабатларга эга бўлган. Улар бугунги кунда ҳам қўнғироқлашиб туради.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Коутиньонинг яна бир дўсти Неймар бўлиб, улар биргаликда Бразилиянинг турли ёш тоифаларидаги терма жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

    Бошқа мақолалар:

    • Қимматбаҳо уйлар, машиналар, голф ва реклама шартномалари. «Қизил машина» «мотори» Роберт Левандовски қандай ҳаёт кечиради?
    • Ижарадаги уй, машиналар, француз гўзали ва миллионлаб даромад. Килиан Мбаппе қандай ҳаёт кечиради?
    • Футболдан ташқари қизиқишлар, машиналар ва бир уюм реклама шартномалари. Беназир Жозе Моуриньо қандай ҳаёт кечиради?
    • Ҳашаматли уй, машиналар ва кўз-кўз қилинмайдиган шахсий ҳаёт. «Реал»нинг «биллур оёқ»ли юлдузи Эден Азар қандай ҳаёт кечиради?

    04.12.2020, 00:15   Изоҳ (0)   22737
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Миллатлар Лигасининг ярим финалига қуръа ташланди

    03.12.2020, 22:37

    Европа Чемпионлар Лигасининг 5-тур рамзий терма жамоаси аниқланди

    03.12.2020, 21:13

    Ирфон Каҳвежи Чемпионлар Лигасида Роналдо ва Гарет Бэйлнинг натижасини такрорлади

    03.12.2020, 20:11

    Ҳабиб Нурмагомедов: «Жастин Гэтжига ютқазганимда ҳам фаолиятимни якунлаш қарорини ўзгартирмасдим»

    03.12.2020, 19:22

    Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг чиройли голига даъвогарлар маълум бўлди (видео)

    03.12.2020, 17:57

    Суперлига 2020 йилги мавсуми якунланди. Сўнгги турда мусобақани тарк этадиган жамоа номи маълум бўлди

    03.12.2020, 16:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев ишга жойлашишни ҳисоб-китоб қилишдаги камчиликларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 8 август, 15:43

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    “Фаластин Пелеси” Сулаймон ал-Убайд Ғазо жанубидаги ҳужумда ҳалок бўлди

    Спорт | 8 август, 15:31

    Нима учун болалар орасида эрта балоғатга етиш ҳолатлари кўпаймоқда?

    Фарзанд | 8 август, 15:30

    Путин Трампдан Украинанинг босиб олинган ҳудудларини тан олишни талаб қилмоқчи — WSJ

    Дунё | 8 август, 15:05

    “ПСЖ” дарвозабонига “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Бавария” қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 8 август, 15:04

    Қўл остидаги ходимларига қулдек муносабатда бўладиган такаббур машҳурлар

    Шоу-бизнес | 8 август, 14:53

    Путин Шавкат Мирзиёевга АҚШ президенти махсус вакили билан музокаралари асосий натижаларини айтди

    Ўзбекистон | 8 август, 14:33
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.