• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш вақтида касалликка чалиниб, вафот этган шифокорларнинг фақат икки нафари учун 250 млн сўмлик тўловлар ўтказиб берилган

    Ўзбекистонда 2020 йил 1 декабрь ҳолатига кўра беморлар билан ишлаган вақтида коронавирус юқтириб олиб, вафот этган тиббиёт ходимларининг фақат икки нафарига 250 миллион сўм миқдорида бир марталик тўлов тўлаб берилган. Бу ҳақда Молия вазирлигининг Республика бўйичакоронавирусга қарши кураш тадбирлари учун жалб қилинган ходимларга тўловларни тўланиши тўғрисидаги Маълумотномасида билдирилган.

    Президентнинг 2020 йил 26 мартдаги қарори билан беморлар билан ишлаш вақтида коронавирусни юқтириб олган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга бир йўла бериладиган қўшимча тўловлар миқдорлари белгиланган эди. Унга кўра, коронавирусни юқтириб олганларга 100 миллион сўмдан, касалликни юқтириш оқибатида оғир аҳволга тушган ва соғлиғи тикланмаган тақдирда (вафот этса), унинг оила аъзоларига 250 миллион сўмдан тўланиши лозим эди.

    Манба: Молия вазирлиги

    Манба: Молия вазирлиги

    Молия вазирлигидан «Дарё»га маълум қилишларича, 2020 йил 1 декабрь ҳолатига Инқирозга қарши куриш жамғармаси маблағлари ҳисобидан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш доирасида жами 70 нафар ходимга — уларнинг 10 нафари врач, 37 нафари ўрта тиббиёт ходими, 23 нафари кичик тиббиёт ходими — 10,031 миллиард сўм (ягона ижтимоий тўлов ва бошқа мажбурий ушланмалар билан бирга) тўлаб берилган.

    Бунда:

    • беморлар билан ишлаган вақтида коронавирус инфекцияси юқтириб олган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимлардан 69 нафарига 9,672 миллиард сўм;
    • Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясини юқтириш натижасида вафот этган бир нафар ходимнинг оила аъзоларига 359 миллион сўм (мажбурий ушланмалар билан бирга) тўланган.
    «Бундан ташқари, 2020 йил июль ойида соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов томонидан коронавирус инфекциясини юқтириш натижасида вафот этган бир нафар врачнинг оиласига ‘Меҳр-шафқат’ фондидан 250 миллион сўм миқдорида бир марталик тўлов топширилган», — дейилади Молия вазирлиги ҳисоботида.

    Манба: Молия вазирлиги

    Манба: Молия вазирлиги

    Қайд этиш жоиз, Президент Шавкат Мирзиёевнинг июль ва август ойларидаги фармонларига мувофиқ, коронавирус пандемиясига қарши курашга жалб этилган жами саккиз нафар тиббиёт ходими вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан тақдирланган эди. Улардан бири — яккасаройлик шифокор Алишер Ураловнинг оила аъзоларига унинг қизи ОАВ орқали чиқиш қилгач, 250 миллион сўмлик бир марталик тўлов ўтказиб берилгани июль ойида маълум қилинган.

    30 июль куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги коронавирусга қарши кураш бўйича штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов «ўтган ҳафтадаги маълумотлар бўйича» мамлакат бўйича 540 нафардан ортиқ тиббиёт ходими коронавирусга чалинганини маълум қилган эди. Кейинчалик уларнинг сони қанчалик кўпайгани номаълум. Октябрь ойида Қашқадарё ҳокимлиги вилоятда пандемия даврида 27 нафар тиббиёт ходими вафот этганини билдирган эди.

    Молия вазирлиги матбуот хизматидан «Дарё»га маълум қилишларича, вазирлик 100—250 миллион сўмлик тўловларни амалга ошириш бўйича тегишли вазирлик ва идоралардан талабномалар келиб тушиши билан ҳар доим тўловларни ўз вақтида ўтказиб келган, бу борада қондирилмай қолган бирор талабнома йўқ. Коронавирусга чалинган тиббиёт ходимлари (масалан, июль ойи охирида тахминан 540 нафарни ташкил этган) ва бир марталик ёрдам пулини олганлар (1 декабрь ҳолатига кўра 69 нафар) сонидаги фарқ юзасидан эса Соғлиқни сақлаш вазирлигидан изоҳ олиш тавсия қилинди.

    04.12.2020, 21:08   Изоҳ (0)   56549
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда каннабис етиштириш учун лицензия нархи қарийб 700 млн сўмлиги маълум бўлди

    04.12.2020, 20:32

    Ўзбекистонда ўн йил ичида умумий қуввати 5 минг мегаватт бўлган қуёш электр станциялари қуриш режалаштирилмоқда

    04.12.2020, 20:09

    ЮНИСЕФ Ўзбекистонда имконияти чекланганлар билан боғлиқ қонунчилик халқаро талабларга тўла мос келмаслигини маълум қилди

    04.12.2020, 19:34

    Ўзбекистонда ўтган 11 ой давомида бозор ва савдо комплексларида жами 9 та ёнғин содир бўлган

    04.12.2020, 19:22

    Ўзбекистон Қозоғистондан нефть импортини бир неча баробарга оширди

    04.12.2020, 18:56

    Фарғонада 5 гектар ер ажратиб бериш эвазига фуқародан 22 минг доллар ва 28,5 млн сўм пора олган масъул қўлга олинди

    04.12.2020, 18:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Яккабоғ ва Пахтаобод туманларига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 2 июл, 10:30

    Ҳиндистонда заводдаги портлашда 39 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 2 июл, 10:25

    Хитойда илк бор роботлар иштирокида футбол турнири ўтказилди (видео)

    Технологиялар | 2 июл, 10:14

    “ПСЖ” “Бавария”га қарши — Клублар ўртасидаги ЖЧнинг чорак финал жуфликлари маълум бўлди

    Спорт | 2 июл, 10:05

    Тошкент вилоятида пора эвазига 3 млн доллар кредит олиб бермоқчи бўлганлар қамоққа олинди

    Ўзбекистон | 2 июл, 10:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.