Оҳангарон «Саховат» кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйида беморларга берилган маҳсулотлар текширилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги.
Қайд этилишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий ижтимоий хизматлар агентлиги сўровномасига биноан тақдим этилган, беморларга берилаётган сариёғ маҳсулоти «Ўзстандарт» агентлиги лабораториясида тегишли тартибда синовдан ўтказилган.
Кексалар ва ногиронлиги бўлган беморларга берилаётган сариёғ маҳсулоти аслида маргарин эканлиги маълум бўлган.
Изоҳ (0)