Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия пойтахти Москва шаҳрида 5 декабрдан коронавирусга қарши эмлаш пунктлари иш бошлайди. Бу ҳақда шаҳар мэри Сергей Собянин маълум қилди, деб ёзмоқда Meduza.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Шаҳар мэрининг маълум қилишича, Россия ҳукумати билан келишилган ҳолда оммавий эмлашнинг катта механизми ишини осонлаштириш мақсадида таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари ходимлари, шунингдек, шаҳар ижтимоий хизматлари ходимлари учун 4 декабрдан бошлаб эмлашга электрон навбат орқали ёзилиш йўлга қўйилади.

Собяниннинг қўшимча қилишича, вакцинанинг янги партиялари келиши билан Москвада эмланиши мумкин бўлган фуқаролар рўйхати кенгайтирилади.

Шаҳар мэрияси сайтидаги бепул эмлаш ҳақидаги махсус бўлимда маълум қилинишича, Россияда яратилган коронавирусга қарши биринчи вакцина «Спутник V»ни қабул қилиш учун Москвадаги поликлиникага бириктирилган бўлиш, шунингдек, иш жойидан маълумотнома тақдим этиш керак.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин 2 декабрь куни ҳукуматга кейинги ҳафтада мамлакатда коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошлаш бўйича топшириқ берганди.

Россияда иккита вакцина рўйхатдан ўтказилган: Гамалея маркази томонидан ишлаб чиқилган «Спутник V» ва Новосибирскнинг «Вектор» маркази томонидан яратилган «ЭпиВакКорона». Ҳар иккала препарат учинчи синов босқичида ва у ҳали давом этмоқда. «Спутник V» ишлаб чиқарувчилари унинг 95 фоиз самадорлигини маълум қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Мессининг “Барселона”га қайтиш эҳтимоли бор. Хави ва Лео доимий алоқада бўлиб турибди 
Маҳаллий
Қашқадарё вилоятида қурилган намунали уйлар қулаб тушиш арафасида экани айтилмоқда (видео)
Дунё
Пентагон АҚШ ва Хитой ўртасида ҳарбий можаро бошланиши эҳтимолини баҳолади