Леди Гага ўзининг Instagram саҳифасида кутилмаган ҳамкорлик ҳақида пост қолдирди. Унга кўра, юлдуз Oreo бренди билан биргаликда ўзининг ширинликларини ишлаб чиқарди, деб ёзади Esquire.
Ҳамкорлик Ладй Гаганинг янги «Chromatica» альбомини чиқаришга бағишланган, яъни ширинликлар 2020 йилнинг май ойида чиқарилган альбомнинг ўзига хос маҳсулоти ҳисобланади. «Биз Chromatica Oreo’ни яратиш — яхши ғоя, деб ўйладик», − дейди Леди Гага Instagram саҳифасида жойлаштирилган видеода.
Ширинлик классик Oreo сингари икки қатламдан иборат бўлиб, орасида қаймоқли начинка мавжуд. Начинка яшил, ширинликнинг ўзи эса пушти рангда. Шунингдек, ширинлик юзасига альбомнинг белгилари ҳам туширилган.
«Ledi Gaga х Oreo» ширинликлари қачон сотувга чиқарилиши аниқ эмас, аммо қўшиқчи имкон борича буни тезроқ амалга оширишга ваъда берган. Бундан ташқари, ширинлик таъми ҳам ҳанузгача сирлигича қолмоқда.
Изоҳ (0)