Актриса Кетрин O’харанинг Instagram’даги фан-аккаунтида «Уйда ёлғиз-2» фильмидаги машҳур қичқириғини такрорлангани тасвирланган видео пайдо бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Рождество фильмининг иккита қисмида Маккалистерлар оиласининг онаси ролида суратга тушган O’хара Кевинни йўқотиб қўйганини пайқаб қолганида, камерага қараб ўғлининг исмини айтиб бақиради ва ҳушидан кетади. Актрисанинг сўзларига кўра, мухлислар доим ундан ушбу саҳнани «жонли» ижро этиб беришни сўрайди.
Instagram’даги пост актёр Жош Гед томонидан карантин вақтида яратилган Реунитед Апарт лойиҳасининг бир қисмига айланган бўлиб, унда Гед турли классик фильмларни муҳокама қилиш учун унинг эсда қоларли кадрларини йиғади. O’харанинг чиқиши 2009 йилда вафот этган «Уйда ёлғиз» ва «Уйда ёлғиз-2» картиналарининг сценарийси муаллифи Жон Хьюз хотирасига ёзиб олинган.
Маълумот учун, ҳозирда Disney студияси Арчи Ейтс, Элли Кемпер ва Роб Делани иштирокида «Уйда ёлғиз» фильмини қайта суратга олишни режалаштирмоқда. Режиссёр Крис Коламбус эса янги версия нимага кераклигини умуман тушунмаслигини ва бундан «барибир яхши нарса чиқмаслигини» айтган.
Изоҳ (0)