Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли адиб, фахрий журналист Сотволди Ражабов 2020 йилнинг 1 декабрь куни 74 ёшида вафот этди, дея хабар бермоқда Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати.

Фото: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

Маълумот учун, у 1946 йилда Андижон вилоятида туғилган. 1970 йилда Тошкент давлат университетининг журналистика факультетини битирган. «Муштум» журналида, Ўзбекистон телерадиокомпанияси адабий-драматик эшиттиришлар таҳририятида, Андижон вилоят телерадиокомпаниясида ишлаган.

Ҳикоя ва қиссалардан иборат ўнга яқин китоби нашр этилган. Унинг «Бировнинг боласи» номли янги ҳикоялар тўплами нашриётга топширилган, чоп этилиш арафасида эди.

Эслатиб ўтамиз, Таниқли шахмат шарҳловчиси Акром Тошхўжаев 66 ёшида, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Клара Жалилова 83 ёшида ҳамда Журналист ва адабиёцҳунос Сайди Умиров 82 ёшида  вафот этган эди.