• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Ҳакам учрашувни яхши бошқариб борган». ПФЛ «Нефтчи» — «Турон» учрашуви бўйича расмий баёнот берди

    Профессионал футбол Лигаси (ПФЛ) «Нефтчи» — «Турон» учрашувида (0:1) юзага келган ҳолатлар бўйича расмий баёнот берди.

    Фото: ПФЛ

    Фото: ПФЛ
    «Нефтчи» — «Турон» учрашуви якунида ҳакамларга нисбатан «Нефтчи» клуби футболчилари ҳамда мухлисларининг тажовузкор хатти-ҳаракатлари кузатилди, майдонда тартибсизлик вужудга келди. Ички ишлар органлари ходимларининг ҳаракатлари сабаб кўнгилсиз ҳолат тезда бартараф этилди.

    Шу куни ҳакамлар гуруҳи ва умуман учрашувда бевосита иштирок этган шахсларнинг оғир тан жароҳати олиши ҳолати кузатилмади. 2 декабрь куни учрашув расмийлари ПФЛ вакиллари билан биргаликда Тошкентга қайтиб келди, айни вақтда уларнинг саломатликлари билан боғлиқ муаммолар йўқ.

    2 декабрнинг ўзида ЎФА ҳакамлар ва назоратчилар бўлими экспертлари учрашувни ўрганиб чиқди. Унинг бурилиш нуқталари асосан уч вазиятда юз берган:

    • 14-дақиқада бош ҳакам мезбонлар дарвозасига пенальти белгилади. Мазкур вазиятга ҳакам анчагина яқин бўлгани унинг ютуғи бўлди ва у ҳақли равишда 11 метрлик жарима зарбаси белгилади;
    • 45-дақиқада тўп «Турон» футболчисининг қўлига теккандек туюлди, ўрганишлар шуни кўрсатдики, ҳакам жарима белгиламай, тўғри қарор қабул қилган. Сабаби тўп футболчининг тана қисмига теккан;
    • 90-дақиқада тўп яна бир бор «Турон» футболчисининг қўлига теккандек туюлди. Такрорий лавҳа эса тўп футболчининг кўкрак ва елка қисмига текканини кўрсатди, қолаверса, бу эрда ҳимоячининг қўл табиий ҳолатда турганди. Ҳакамнинг бу қарори ҳам тўғри бўлди.
    Шундан келиб чиқиб, учрашувни яхши бошқариб борган ҳакам 8.3 баллга лойиқ кўрилди, унинг ҳаракатлари яхши баҳоланди. ПФЛ беллашувдаги провокацион ҳаракатларга учмай, мураккаб ўйинни борича бошқариб борган ҳакамлар бригадасига ўз миннатдорчилигини билдиради. Шунингдек, ПФЛ мазкур ишни тегишли қўмиталарда ўрганиб чиқиш ҳамда айбдорларни жазолашни сўраб, ишни ЎФАга оширди.

    1 декабрнинг ўзида ПФЛ расмийлари Фарғона вилояти ИИБ вакиллари билан мулоқотда бўлди ҳамда қонунчилик асосида уларни қизиқтирган барча саволларга жавоб қайтарди. Ўйиндан кейин ўзини нопрофессионалларча тутган мезбонлар вакиллари ва бунинг оқибатида тақиқланган ҳудудни кесиб ўтган футбол мухлислари билан вилоят ИИБ шуғулланмоқда. Айни вақтда ЎФА тегишли қўмитасида ҳам, ИИБда ҳам ишни ўрганиш учун етарлича далиллар мавжуд. ПФЛ футбол мухлисларидан бирор-бир қарор чиқаришда шошилмасликни илтимос қилади.

    Айни кунларда ЎФА Этика қўмитаси ҳамда махсус инспекцияси ноҳалол ҳакамлик масаласини кўриб чиқишда давом этмоқда. Мана шундай вақтда ҳакамлар гуруҳи ҳам масъулиятни ҳис қилиб турибди. Жамоанинг ҳар қандай муваффақиятсизлигига фақатгина ҳакамлар айбдор бўлавермайди.

    «Нефтчи» — «Турон» учрашувидаги ҳолат футболда кам учраса-да, аммо унинг бир қисми ҳисобланади. ИИБ ҳамда ЎФА тегишли қўмиталари ўз ваколатлари доирасида мазкур ишни ўрганиб чиқади ҳамда айбдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўради.

    ПФЛ, «Нефтчи» — «Турон» учрашувига оид расмий баёнот

    Эслатиб ўтамиз, «Нефтчи»—«Турон» учрашуви тугаганидан кейин «Нефтчи» футболчилари ва мухлислар ҳакамларга ташланди. Вазиятларнинг бирида фарғоналиклар ўйинчиси учрашув бош ҳаками Шавкат Насибуллаевга оёқ билан зарба берган. Кейинчалик ҳакамга зарба берган футболчи 98-рақамли Жамшид Тўрақулов эканлиги маълум бўлди.

    Мазкур баҳсни ПФЛ раҳбарияти билан бир қаторда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров ҳам стадиондан тўғридан-тўғри равишда кузатиб борган.

    Ушбу воқеликлардан сўнг Профессионал футбол лигаси (ПФЛ) бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев юзага келган ҳолат Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан алоҳида ўрганилишини маълум қилди.

    Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси эса ўйиндан сўнг юз берган ҳолатлар ташкилот томонидан назоратга олинганини билдириб, барча ҳуқуқбузарлар ушланганини ва терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётгани ҳақида баёнот берди.

    Кейинчалик воқеага алоқадор беш киши 15 суткага қамалгани ва яна олти кишига нисбатан жиноят иши очилгани, улар орасида «Нефтчи»нинг икки футболчиси ҳам борлиги маълум бўлди.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    02.12.2020, 20:01   Изоҳ (0)   21591
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    УЕФА 2020 йил рамзий терма жамоасидан жой олишга даъвогар 50 футболчи номини эълон қилди

    02.12.2020, 19:12

    Ҳабиб Нурмагомедов UFC енгил вазн дивизионида ўзидан кейинги чемпион ким бўлишини айтди

    02.12.2020, 18:00

    Қимматбаҳо уйлар, машиналар, гольф ва реклама шартномалари. «Қизил машина» «мотори» Роберт Левандовски қандай ҳаёт кечиради?

    02.12.2020, 17:00

    «Атлетико» «Бавария»нинг рекордли сериясига нуқта қўйди

    02.12.2020, 16:05

    «Реал» Чемпионлар Лигасида антирекорд қайд этди

    02.12.2020, 15:02

    «Нефтчи»—«Турон» ўйини машмашаси: Беш киши 15 суткага қамалди, олти кишига нисбатан жиноят иши очилди

    02.12.2020, 14:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди 

    Дунё | 6 август, 23:41

    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

    Реклама | 6 август, 22:09

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.