«Милан» А Серия 9-турида «Фиорентина»ни мағлубиятга учратди (2:0).
Учрашувда Алессио Романьоли ва Франк Кессиэнинг голлари миланликларга ғалаба олиб келди.
Шу тариқа «Милан» Италия чемпионатидаги голли сериясини 29 ўйинга етказди. Бу клуб томонидан 1972—1973 йилларда ўрнатилган рекорднинг такрорланиши бўлди, дея хабар қилмоқда Opta.
Сўнгги бор «Милан» январь ойида «Сампдория»га қарши ўйинда (0:0) гол ура олмаган эди. Кейинги турда миланликлар айнан «Сампдория»га қарши майдонга тушади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)