Дастурхонни турфа хил таом-у салатлар билан безашни хуш кўрадиган пазанда бекажонлар учун  қуйидаги рецепт айни муддао.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • Товуқ филеси − 350 грамм;
  • Қаттиқ пишлоқ − 100 грамм;
  • Консерваланган ананас − 150 грамм;
  • Данаксиз зайтун меваси − 50 грамм;
  • Корсерваланган қўзиқорин − 100 грамм;
  • Маккажўхори − 100 грамм;
  • Майонез − 2-3 ош қошиқ;
  • Кўкат ва туз.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Товуқ филеси қайнаб турган тузли сувга солинади. 15-20 дақиқа давомида қайнатиб олинади. Гўшт совутиб олингандан сўнг майда бўлакларга бўлинади.
  2. Пишлоқ қирғичдан ўтказилади. Ананас куб шаклида, зайтун эса узунасига икки бўлинади.
  3. Кўкат майда тўғралади. Товуқ, пишлоқ, зайтун, маккажўхори, қўзиқорин, кўкат ва майонез аралаштирилади. Таъбга кўра туз сепилади.
  4. Салатни дастурхонга тортиш мумкин.

Ёқимли иштаҳа!