Сент-Луисда жойлашган Вашингтон университетининг тиббиёт маркази шифокори Twitter саҳифасига, COVID-19 оқибатида вафот этаётган беморлар ҳаётининг сўнгги дақиқаларида нимани кўриши муҳрланган видео жойлади. 100 мингтадан кўп томоша қилинган видеога минглаб лайк босилган.
Ҳимоя воситаларига амал қилган ҳолда кийинган Кеннет Реми кишини хавотирга соладиган мурожаатида коронавирусдан вафот этаётган бемор ўлимидан аввал фақатгина шифокорнинг юзи ва тиббий анжомларни кўришини айтиб ўтган.
Please listen as this is dire. I don’t want to be the last person that looks in your frightened eyes. #MaskUp @DrKenRemy1 @WUSTLmed pic.twitter.com/qwb4eERlfE
— Kenneth E. Remy, MD, MHSc, FCCM (@DrKenRemy1) November 21, 2020
Унинг айтишича бундай бемор дақиқасига 40 марта частота билан нафас олади, қоннинг кислородга тўйинганлик даражаси 80 фоиздан пастга тушиб кетади. Жамоат жойларида ниқоб тақиб юрмаслик, ижтимоий масофага амал қилмаслик ва қўлларни доимий равишда ювмаслик оқибати шундай якун топиши мумкинлиги ҳақида гапирган шифокор одамларни унинг сўзларини жиддий қабул қилиш ва бефарқ бўлмасликка чақирган.
«Мен сизнинг қўрқувли нигоҳларингизга қараган охирги инсон бўлишни хоҳламайман», — деб ёзиб қолдирган Реми.
Изоҳ (0)