Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси совуқ қурол олиб юриш учун жавобгарлик белгиланган кундан бошлаб расмийлаштирилган баённомалар сони бўйича маълумот берди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг 5 ноябрь куни «Жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қонун ҳужжатлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади.

Қонунга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига 185-2 ва 185-3-моддалари киритилди. Мазкур моддалар билан совуқ қурол ёки совуқ қурол сифатида ишлатилиши мумкин бўлган буюмларни олиб юриш ва уларнинг Ўзбекистон ҳудудидаги савдоси учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Жамоат жойларида совуқ қурол олиб юриш учун жавобгарлик жорий қилиш тўғрисидаги қонун имзоланган кундан бошлаб Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан 122 та пичоқ олиб юриш билан боғлиқ факт қайд этилган, шулардан 63 таси бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Қайд этилишича, ҳолатлардан 47 таси бўйича 185-2-модда (совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш), 16 та баённома – 185-3-моддага (Ўзбекистон ҳудудида фуқаровий ва хизмат қуроли сифатида муомалада бўлиши тақиқланган ашёларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлиши) мувофиқ расмийлаштирилган.

Суд органлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганликда айбдор деб топилган 59 нафар фуқарога нисбатан жарима белгиланган, тўрт нафар фуқаролар маъмурий қамоққа олинган.

Аввалроқ Тошкентда автосаройлардан бирида чиптачи автобус ҳайдовчисига пичоқ тиқиб олгани, Наманганда 16 ёшли бола севган қизига SMS юборгани учун ўзидан бир ёш катта болани пичоқлаб ўлдириб қўйгани ҳамда  Асакада 25 ёшли йигит тенгдошини пичоқлагани ҳақида хабар қилинганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди