• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Сукут, кўз ёш, оғриқ». Спорт оламидаги машҳурлар Диего Марадонанинг ўлими ҳақида

    Аргентиналик афсонавий футболчи Диего Марадона 25 ноябрь куни 60 ёшида вафот этди.

    Футбол ва спорт оламидаги кўплаб машҳурлар аргентиналик даҳонинг ўлимига ўз муносабатини билдирмоқда. «Дарё» уларнинг айримларини бир саҳифага тўплади.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Бугун дўстим билан хайрлашаман, дунё эса — даҳо билан. Тенги йўқ сеҳргар. У бизни жуда эрта тарк этди ва ўзидан ҳеч ким тўлдира олмайдиган бўшлиқ қолдирди».

    Криштиану Роналду, «Ювентус» футболчиси

    «Ҳамма биздан сўз кутмоқда. Бироқ биз бошдан ўтказаётган оғриқни қандай сўз билан ифодалаш мумкин? Ҳозир кўз ёш тўкиш вақти. Кейин эса сўзга навбат келади».

    «Наполи» клуби

    «У менинг давримда катта устунлик билан бошқалардан ажралиб турарди. Балки, футбол тарихидаги энг буюк ўйинчидир. Бахтли, бироқ беҳаловат ҳаётдан кейин умид қиламанки, у худонинг қўлида хотиржам тортади».

    Гари Линекер, собиқ футболчи

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    «Бу барча аргентиналиклар ва футбол учун қайғули кун. У кетди, бироқ у биз билан, чунки Диего абадий.

    Мен у билан бирга ўтказган ҳар бир онни бутун умр ёдимда сақлаб қоламан. Унинг оиласи ва дўстларига ҳамдардлик билдираман. Алвидо».

    Лео Месси, «Барселона» футболчиси

    «Футбол худоси бизни тарк этди. Диего, ҳаммаси учун раҳмат»

    Андреа Пирло, «Ювентус» бош мураббийи

    «Марадона футбол оламидаги сўнгги уч ўн йилликда ўзининг муҳим изини қолдирди. Энди худо уни уйига чақирди. Охиратинг обод бўлсин, Диего. Ҳаммаси учун раҳмат.

    Ёзеф Блаттер, ФИФА собиқ президенти

    «Аргентиналик бўлиш бахти ҳеч қандай қийматга сотилмайди». Марадонанинг 100 млн долларга сотилмаган ватанпарварлиги ҳақида

    «Хаёлга келган биринчи ўй Агуэрони овутиш бўлди, ахир Марадона унинг ўғлига бобо бўлади. Футбол тарихида ақл бовар қилмас футболчилар кўп эмас ва у улар сирасига киради. Бутун клуб номидан унинг оиласига ҳамдардлик билдираман».

    Пеп Гвардиола, «Манчестер Сити» бош мураббийи

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Марадона, ‘Худонинг қўли’ бизни тарк этди. 1986 йилда иккимиз ҳам чемпионга айлангандик. Бизни ўзаро солиштиришганди. У менинг қаҳрамонларимдан бири эди, дўстим эди».

    Майк Тайсон, собиқ боксчи

    «Бу жуда оғир. Сенга қўнғироқ қилишади ва Марадона ўлганини айтишади. Сен эса бунга ишона олмайсан. У Аргентина учун жуда муҳим шахс. У жуда кучли, ҳамма вақтда ғалаба қозонган, бироқ бу ҳодисани енга олмади».

    Диего Симеоне, «Атлетико» бош мураббийи

    «Барча даврларнинг энг буюк спортчиларидан бири. Миллионлаб одамлар уни деб футболни яхши кўради».

    Ҳабиб Нурмагомедов, UFC жангчиси

    Мавзуга доир: Марадонанинг неаполлик бемор болага ёрдам бериш учун клубга қарши чиқиб, лой майдонда ўйнаб гол ургани ҳақида кичик ҳикоя

    «У 1986 йилда ақл бовар қилмас даражада эди, уни ушлаб қолишнинг иложи йўқ эди. Ўша вақтда у қандай ўйинчи эканини тушуниб етганман. Ўйинларни ёлғиз ўзи ютарди, қолганлардан анча устун эди. Унинг ўлими футбол учун катта йўқотиш. Бу катта трагедия».

    Зинедин Зидан, «Реал» бош мураббийи

    Менинг дўстим, менинг кумирим, менинг ўнинчи рақамим. Хоҳ у ўйин бўлсин, хоҳ тушлик, биргаликда ўтказган ҳар бир онимиз учун ташаккур.  Алвидо, менинг кумирим, сени яхши кўраман... Сеҳргарлар сеҳргари!».

    Роналдиньо, собиқ футболчи

    «У кишиларни ўзи билан фахрланишга мажбур қиларди. Албатта, унинг ожиз томонларини ҳеч ким инкор этмайди, бироқ сиз унинг келиб чиқишини яхши биласиз. Афсона олдида шляпамни ечишга тайёрман».

    Гусс Ҳиддинк, футбол мураббийи

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Жуда оғир кун. Ўзимизнинг Диего бизни тарк этди. Сукут, кўз ёш, оғриқ — бу ҳозирда биз ҳис қилаётган кечинмалар.

    Диего бизнинг абадий миннатдорчилигимизга лойиқ. У футбол тарихидаги эртакларда барча кўриб турадиган жойдан ўрин олади».

    Жанни Инфантино, ФИФА президенти

    «Диего менинг кумирим эди, унинг ўйинидан илҳомланар эдим. Футболда у буюк шахс. У ўйинчи сифатида шундай шедеврлар ижро этганди-ки, уни на Месси, на Роналду, на Пеле қайтара олади.

    Шубҳасиз, 60 ёш — бу жуда эрта. Бироқ у ўзининг турмуш тарзи нималарга олиб боришини яхши биларди. Шунга қарамай уни барча буюк футболчи ва самимий инсон сифатида хотирлайди».

    Андрей Канчельскис, «Навбаҳор» собиқ бош мураббийи

    Мавзуга доир: Аргентинадан Суриягача. Мухлислар Диего Марадона билан видолашмоқда (фотогалерея)

    «Диего Марадонанинг ўлимидан чуқур қайғудаман. У Жанубий Америкада қаҳрамон эди. Шунингдек, «Наполи» ишқибозларининг кумирига айланган, улар буни умрбод унутмайди. Марадона исталган ёш тоифасидаги мухлисни лол қолдирган футболчи сифатида тарихга киради».

    Александер Чеферин, УЕФА президенти

    «Бу ерда сўз ортиқча. У мен ҳозиргача кўрган футболчилар ичида энг яхшиси. Афсуски, Пеле қандай ўйнаганини кўрмаганман. Марадонанинг ўлими — бу футбол ва спорт учун трагедия».

    Валерий Карпин, «Ростов» бош мураббийи

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Унинг кетганидан қайғудаман, аммо у билан учраштиргани учун бу ҳаётдан мамнунман. Сенинг меросинг абадий қолади, сеҳринг ҳеч қачон унутилмайди»

    Роналдо, собиқ футболчи

    «Футболнинг икки қиролидан бири вафот этди. Қушнинг икки қаноти бўлади. Унинг битта қаноти кетди ва энди битта қаноти билан учишга ҳаракат қилади».

    Хайрулла Ҳамидов, журналист, футбол шарҳловчиси

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    26.11.2020, 23:15   Изоҳ (0)   33411
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Женоа» Генуя дербисида иродали ғалаба қайд этиб, Италия Кубоги 1/8 финалига чиқди. Элдор Шомуродовдан голли узатма

    26.11.2020, 23:14

    Мануэль Нойер Чемпионлар Лигасида Криштиану Роналдунинг рекордини янгилади

    26.11.2020, 21:13

    Аргентинадан Суриягача. Мухлислар Диего Марадона билан видолашмоқда (фотогалерея)

    26.11.2020, 20:13

    Марадонанинг неаполлик бемор болага ёрдам бериш учун клубга қарши чиқиб, лой майдонда ўйнаб гол ургани ҳақида кичик ҳикоя

    26.11.2020, 18:00

    Диего Марадонани сўнгги йўлга кузатиш маросими Аргентина президенти қароргоҳида бўлиб ўтади

    26.11.2020, 17:03

    Марадонанинг ўлими сабаб «Бока Хуниорс»нинг Либертадорес Кубогидаги ўйини қолдирилди

    26.11.2020, 16:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.