Кечки дастурхон учун ажойиб ечим. Тайёрлаб кўринг, барча оила аъзоларига манзур келиши шубҳасиз.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • Мол гўшти − 600-700 грамм;
  • Сабзи − 1 дона;
  • Пиёз − 2-3 дона;
  • Ўсимлик ёғи − 1-2 ош қошиқ;
  • Ёғли қаймоқ − 200 мл;
  • Ун − 1 чой қошиқ;
  • Хантал − 2 чой қошиқ;
  • Туз ва зираворлар.

Тайёрлаш жараёни:

  1. Гўшт майда бўлакларга бўлинади. Сабзи ва пиёз паррак қилиб тўғралади.
  2. Барчаси идишга солиниб, ёғ билан аралаштирилади.
  3. Идишнинг ичига ўсимлик ёғи суртиб, аралашма солинади ва идиш қопқоғи ёпилади. Печга 180 даражага 2 соатга қўйилади.
  4. Қаймоққа ун, хантал, туз ва зираворлар солиб, аралаштирилади.
  5. Печда пишаётган аралашма олинади ва устидан қаймоқли соус қуйилади. Яна ярим соатга печга қўйилади.
  6. Таом тайёр бўлгач кўкатлар билан безатиш мумкин.

Ёқимли иштаҳа!