«Ливерпуль» Англия Премьер Лигаси 9-турида «Лестер»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
41-дақиқада мерсисайдликлар ҳужумчиси Диогу Жота «тулкилар» дарвозасини ишғол қилди.
Бунинг эвазига португалиялик футболчи «Ливерпуль» сафида АПЛ доирасидаги дастлабки тўртта уй ўйинида гол уришга эришган илк ўйинчи бўлди, дея хабар қилмоқда Opta.
Эслатиб ўтамиз, «Ливерпуль» Жотани 2020 йилнинг сентябрида «Вулверҳэмптон»дан 44,7 миллион евро эвазига сотиб олганди.
Жота Англия чемпионати жорий мавсумида 7 та ўйин ўтказиб, тўртта гол муаллифига айланди.
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)