23 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси академиясида оммавий ахборот воситалари ва блогерлар учун муассаса раҳбари Евгений Коленко бошчилигида пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур академия фаолиятига оид 10 дақиқалик видеолавҳа билан бошланди. Шундан сўнг Евгений Коленко ўқув муассасасининг тарихи, вужудга келиш босқичлари, ўқув жараёнларининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида гапириб берди.
2018 йилда Бош прокуратура олий ўқув курсларидан академия этиб қайта ташкил этилган таълим даргоҳида ўтган даврда 6 000 нафарга яқин ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва давлат хизматчилари академияда таҳсил олган. 2019/2020-ўқув йилидан бошлаб академияда магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлашга асос солинган. Республикада илк марта магистратураси негизида прокурорлик фаолияти, тергов фаолияти ва коррупцияга қарши курашиш мутахассислиги бўйича тор доирадаги мутахассислар тайёрлашга асос солинди. Магистратурадаги ўқув жараёни кредит-модул тизими асосида ташкил этилиб, ўқитишнинг амалий хусусиятига ва прокуратура органларининг касбий фаолияти билан узвий боғлиқлигига асосланиши айтилди.
Шунингдек, янги малака ошириш тартибига кўра, энди прокуратура органларининг ҳар бир ходими уч йилда камида бир марта, давомийлиги бир ойдан кам бўлмаган малака ошириш курсида таҳсил олади.
Бундан ташқари, академияда прокуратура органларига ишга қабул қилинаётган ёшлар 6 ойлик касбга тайёрлов курсларини ўтайди. Шунингдек, академияда уч мутахассислик бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини бериш бўйича илмий кенгаш фаолият кўрсатади.
Академиянинг ўқув жараёнига амалиётга асосланган ва компетенсиявий ёндашув жорий этилиб, фаолиятнинг барча соҳалари рақамлаштирилиши замонавий ахборот-таълим муҳитида инновацион узвийликка ўтиш ҳамда электрон (масофавий) таълим механизмларини тўлиқ жорий этиш имкониятини берган.
Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман
Академия тарихи ва фаолиятига бағишланган видеолавҳа.Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман
Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман
Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман
Шундан сўнг журналистлар Коленко томонидан E-learning масофавий таълим дастурининг «ошхонаси», дея тарифланган мультимедиа марказига таклиф қилинди.
Академия профессор ўқитувчилари томонидан ўқув дастури учун видео ва аудиоматериаллар тайёрлаш жадвали.Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман
Бош прокуратура академияси катта ўқитувчиси Холбоев Собир Баратович корпоратив ҳуқуқ тушунчаси бўйича видеоматериал тайёрламоқда.Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман
Биз портлашдан сўнг кўздан кечириш учун терговчиларни тайёрлаймиз. Бунинг учун аввал реал ишлатилган портловчи ускуналарнинг схемаларини такрорлашади. Бундан 2 та мақсад бор: биринчидан унинг механизмини ўрганиш, иккинчидан оддий уй буюмларидек кўринадиган портловчи мосламаларни кўздан кечириш жараёнида олиб қўйиш, ундан фойдаланишни билиш. Биз АҚШнинг ФБР, яъни федерал тергов бюроси билан ҳамкорликда фаолият юритамиз.Истам Астанов, Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги қонунлар ижроси устидан назорат кафедраси доценти
Портлашдан кейинги экспертиза жараёни ўқув машғулоти учун ташкил этилган автомобиллар портлаш жараёни.«Дарё» / Мадина Нурман
Портлашдан кейинги экспертиза жараёни ўқув машғулоти учун ташкил этилган автомобиллар портлаш жараёнини томоша қилаётган журналистлар.«Дарё» / Мадина Нурман
Журналистларга терговчилар воқеа жойидаги намуналарни олиб тегишли экспертиза марказига юбориш учун намуна солинадиган воситалардан тўғри фойдаланиши бўйича махсус интерактив жумбоқ таклиф этилди.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Евгений Коленко ОАВ вакилларига квестдаги ҳолатларни шарҳламоқда.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Қотиллик содир этилган хона макети.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Ўқув тири
Электрон ўқув тирида тингловчилар ўзларининг тайёргарликларини синаб кўришади.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Журналистлар тирда террорчиларга қарши курашмоқда.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Журналистлар тирда террорчиларга қарши курашмоқда.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Журналистлар тирда террорчиларга қарши курашмоқда.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Пора билан боғлиқ жиноятларни фош этишда оператив ҳаракатларни ўргатувчи амалиёт хонаси
Юридик фанлари доктори Ваҳобжон Каримов пора билан боғлиқ жиноятларни фош этишда оператив ҳаракатлар кетма-кетлигини шарҳламоқда.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Пора билан боғлиқ жиноятларни фош этишда оператив ҳаракатлар кетма-кетлиги жараёни. Тоза конвертга пора олиш жараёнида намуналарни олиш учун аввалдан тоза бинтлар солинади ва муҳрланади.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Пора билан боғлиқ жиноятларни фош этишда оператив ҳаракатлар кетма-кетлиги. Операция учун ҳозирланган пулларга махсус қалам ёрдамида ёзилмоқда.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Пора билан боғлиқ жиноятларни фош этишда оператив ҳаракатлар кетма-кетлиги. Операция учун ҳозирланган пулларга махсус қалам ёрдамида ёзилган ёзувлар.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Пора билан боғлиқ жиноятларни фош этишда оператив ҳаракатлар кетма-кетлиги. Операция учун ҳозирланган пулларга тегинган қўл.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Пора билан боғлиқ жиноятларни фош этишда оператив ҳаракатлар кетма-кетлиги. Операция учун ҳозирланган пулларга тегинган қўлдаги махсус бўёқ.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Пора билан боғлиқ жиноятларни фош этишда оператив ҳаракатлар кетма-кетлиги. Операция учун ҳозирланган пуллардаги махсус бўёқ.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Дарс жараёнлари
Психологик таъминлаш бўлими катта прокурори, психолог Иброҳим Маҳмудов магистратура босқичи талабалари билан ишламоқда.Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман
Психологик таъминлаш бўлими катта прокурори, психолог Иброҳим Маҳмудов магистратура босқичи талабалари билан ишламоқда.Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман
Психологик таъминлаш бўлими катта прокурори, психолог Иброҳим Маҳмудов магистратура босқичи талабалари билан ишламоқда.Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман
Суд имитацияси ўтказиш зали.Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман
Суд имитацияси ўтказиш зали.Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман
Ҳуқуқий муаммоларни илмий-амалий ва инновацион тадқиқ қилиш ҳамда илмий ходимларни тайёрлаш маркази бошлиғи Мамасиддиқов Музаффаржон докторантлар учун илмий мақолалар ёзишга талаблар бўйича Zoom анжуманида.Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман
Пандемия муносабати билан академияда барча йўналишлар бўйича таълим дастурлари масофавий таълим режимига ўтказилган. Академия қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш, норматив-ҳуқуқий, методик ва таҳлилий хусусиятга эга бўлган маълумотларни алмашиш, педагог, илмий ходимлар ва тингловчиларнинг стажировкаларини тизимли равишда ташкил этиш соҳаларида самарали халқаро ҳамкорликни амалга ошириб келаётгани қайд этилди.
Ҳуқуқий муаммоларни илмий-амалий ва инновацион тадқиқ қилиш ҳамда илмий ходимларни тайёрлаш марказининг докторантлар учун илмий мақолалар ёзишга талаблар бўйича Zoom анжумани.Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман
Ўқув жараёнини ташкил этиш ва назорат қилиш бўлими. Бу ерда бўлим дарсдан аввал ўқитувчиларнинг методик жараёнларини ташкил этиш, уларнинг дарс давомида ишлатилишини кузатиш, дарсларни тинглаш, кузатиш билан шуғулланади. Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман
Баҳодир Нуриддинов.Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман
Ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўлими.Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман
Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман
Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман
Ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўлими бошлиғи Ғайрат Мусаев.Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман
Ҳозиргача 30 дан зиёд илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган, 20 нафар хорижий мутахассис узоқ муддатли асосда ўқув жараёнига жалб қилинган. Талабалар алмашинуви дастурларини амалга ошириш бўйича эришилган келишувлар асосида академия магистратураси талабалари ҳозирда хорижий таълим муассасаларида таҳсил олаётгани билдирилди.
Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Академия бошлиғи ўринбосари Уйғун Ниғматжонов.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Жиноятларнинг содир этилиши сабабларини тизимли таҳлил қилиш ва ўрганиш марказида лойиҳалар муҳокамаси.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Жиноятларнинг содир этилиши сабабларини тизимли таҳлил қилиш ва ўрганиш марказида лойиҳалар муҳокамаси.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Жиноятларнинг содир этилиши сабабларини тизимли таҳлил қилиш ва ўрганиш маркази бошлиғи Асқаров Носиржон.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Марказимизда ҳозирда халқаро донор ташкилотлар кўмагида 4 та халқаро лойиҳа амалга ошмоқда. Улардан бири 6 ойдан буён ишлаб келинаётган Тошкент шаҳри, Чилонзор туманига қаратилган бўлиб, тумандаги жиноятчилик ҳолатлари яхлит таҳлил қилинади. Ҳар бир жиноят тури сабаблари ўрганилиб, келгусида бартараф этишнинг аниқ механизмлари ишланади. Бу лойиҳа кейинчалик республиканинг бошқа ҳудудларида амалга оширилади. Ҳозирда лойиҳаларнинг кейинги босқичи социологлар, юристлар, психологлар ва бошқа мутахассислар иштирокида муҳокама қилинмоқда. Якуний хулосалар декабрь ойида берилади.
Носиржон Асқаров, Жиноятларнинг содир этилиши сабабларини тизимли таҳлил қилиш ва ўрганиш маркази бошлиғи
Академиянинг 13 мингдан ортиқ адабиётлар фондига эга бўлган ахборот-ресурс маркази Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, илмий ресурсларнинг йирик агрегатори EBSCO publishing, E-library илмий электрон кутубхонаси, Asian Journal of Comparativ Law, ProQuest диссертация ва диплом ишлари базасига уланган бўлиб, шунингдек, академияга Scopus, Mendeley, ScienceDirect вa Springer Nature ахборот платформалари ва ресурсларидан фойдаланиш имконияти яратилган.
Академия ахборот-ресурс маркази.Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман
Академия ахборот-ресурс маркази.Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман
Академия ахборот-ресурс маркази.Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман
Изоҳ (0)