«Том ва Жерри» тўлиқ метражли картинаси мушук Том ва сичқонча Жерри ўртасидаги рақобат ҳақидаги қисқа метражли анимацион фильмга асосланган, деб ёзади «КиноПоиск».
Янги фильмда қаҳрамонлар обрўли меҳмонхоналарнинг бирида учрашади. Меҳмонхона ходимаси ролини ижро этган актриса Хлоя Грэйс Морец Томни шоҳона тўйни бузиш хавфини туғдираётган Жеррини тутиш учун ёллайди. Фильм режиссёри Тим Сторининг сўзларига кўра, «Том ва Жерри» картинаси 2021 йилда кинотеатрларда намойиш этилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)