• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон молия вазири ўринбосари ўз укасига 4 млрд сўм кредит ажратилиши учун банкка босим ўтказган бўлиши мумкин. Ҳолатни прокуратура текширмоқда

    Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев 11 ноябрь куни бош вазирнинг ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров номига дон етиштириш харажатларини молиялаштиришда Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасидан маблағ ажратиш ва сарфлашнинг қонунийлигини текшириш тўғрисида сўров юборди. Унда бош прокуратура Давлат молиявий назорати департаменти аниқлаган дон экинларини етиштириш харажатларини молиялаштиришда қонунбузарликлар тўғрисидаги ҳужжатларни текшираётгани қайд этилган. Мазкур хат нусхаси «Дарё»да ҳам мавжуд.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Хатда келтирилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги қарори билан тижорат банклари томонидан туман ҳокимлари томонидан тасдиқланган ҳисоб-китоблар ҳамда агротехник тадбирлар муддатига мувофиқ бошоқли дон экинларини етиштириш учун буюртмалар бир йилда бир маротаба, 1 сентябрга қадар Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига тақдим этилиши белгиланган.

    Бироқ ғалла ҳосилини молиялаштириш якунланишига қарамасдан, 2020 йилнинг 25 май куни АТБ «Агробанк» томонидан Бўка туманидаги «Мелек дон агро» МЖЧ учун 16,3 миллиард сўм ресурс маблағи ажратиш ҳақида жамғармага буюртма тақдим қилинган. 26 май куни жамғармадан 16,3 миллиард сўм маблағлар ажратилган.

    Хатда қайд этилишича, АТБ «Агробанк» Бўка филиали бошқарувчиси А.Қурбанов ва «Мелек дон агро» МЧЖ раҳбари М.Исмоилов ўртасида тузилган кредит шартномасига асосан 16,3 миллиард сўм ресурс маблағлари ғалла ҳосилини етиштириш учун йўналтирилмасдан, ноқонуний равишда жамиятнинг айланма маблағини тўлдириш учун бериб юборилган.

    Оқибатда мазкур маблағларнинг 9,277 миллиард сўми Бўка туман ҳокими томонидан тақдим қилинган буюртмада кўрсатилмаган харажатларга, хусусан, 4,477 миллиард сўми — ғалла ташиш транспорт хизмати харажатлари учун, 600 миллион сўми — минерал ўғит учун, 200 миллион сўми — сув насоси ўрнатиш учун йўналтирилиб, мақсадсиз сарфлаб юборилган, дея келтирилган хатда.

    Бош прокурор маълумотига кўра, бугунги кунга келиб, ажратилган 16,3 миллиард сўм кредитнинг 11,3 миллиард сўми қайтарилмаган.

    Бундан ташқари, Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туман ҳокимининг 2019 йил 31 октябрдаги буюртмасига кўра, «Бек агро экспорт» МЖЧга 45 та фермер хўжаликларининг 2147 гектар майдонида фьючерс шартномалари асосида ғалла ҳосилини етиштириш харажатлари учун 7,3 миллиард сўм ресурс маблағлари тўлиқ ажратилган. Шунга қарамасдан, АТБ «Агробанк» томонидан 16 апрель куни ҳеч бир асословчи ҳужжатларсиз «Бек агро экспорт» МЧЖ учун қўшимча яна 4 миллиард сўм ресурс маблағи ажратгани, хатда маълум қилинган.

    Қайд этилишича, «Агробанк» Қумқўрғон филиали бошқарувчиси С.Тўрақулов ва «Бек агро экспорт» МЖЧ раҳбари Э.Эргашев ғалла ҳосилини етиштириш учун сарфланмасдан жамиятнинг айланма маблағини тўлдириш учун йўналтиришган. Маблағдан 130 миллион сўми — минерал ўғит учун, 1 миллиард сўми — уруғлик буғдойга, 243,6 миллион сўми — лизинг тўловлари учун, 31,2 миллион сўми — кимёвий воситалар олиш учун, 54 миллион сўми — иш ҳақи учун, 20 миллион сўми — ҳомийлик учун, 8,9 миллион сўми — суғурта тўлови учун ҳамда 2,5 миллиард сўми — жамият раҳбарининг ўзига тегишли «Бек кўмак»га кўрсатиладиган техника хизматлари учун йўналтирилиб, мақсадсиз сарфлаб юборилган.

    Хатда келтирилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан ишга алоқадор шахслардан тушунтириш хатлари олинганда, Молия вазирининг ўринбосари А.Эргашев жамғарма ва «Агробанк» бошқарувига босим ўтказиб, ўзининг укаси Э.Эргашев раҳбарлигидаги «Бек агро экспорт»га 4 миллиард сўм ҳамда М.Исмоилов раҳбарлигидаги «Мелек дон агро»га 16,3 миллиард сўм маблағларни жамғармадан ажратиш ҳақида топшириқ бергани, шу сабабли уларга ресурс ажратишга мажбур бўлишганини баён қилишган.

    «Gazeta.uz»нинг ёзишича, бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев, жамғарма маблағларининг ажратилиши ва сарфланиши қонунийлиги ҳамда Молия вазирлиги мансабдор шахсларининг ушбу ишга алоқадорлиги юзасидан текширув ўтказилишини ташкил қилиб, текшириш хулосасини жорий йилнинг 16 ноябрь кунига қадар тақдим қилишни сўраган.

    Жамшид Қўчқоров 16 ноябрь куни масъул вазирликлар, жамғарма ҳамда «Агробанк»ка вазиятни ҳар томонлама ўрганиш ва хулоса бериш бўйича топшириқ берган.

    Молия вазирлиги матбуот хизмати текширув ўтказилаётгани ҳақидаги хабар ҳақиқийлигини тасдиқлаган ва қонунда белгиланган тарзда текширишлар ўтказилишини, хулосани эса Бош прокуратура беришини қайд этган.

    Аввалроқ ўтган икки йилда молия органларининг 41 нафар ходими коррупция ҳолатлари учун жиноий жавобгарликка тортилгани тўғрисида хабар берилганди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги эса Ўзбекистонда 9 ойда коррупцияга оид жиноятлар содир этган мансабдор шахслар ҳақидаги маълумот очиқлаган.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда икки йил ичида салкам 2000 нафар мансабдор шахс коррупциявий жиноятлари учун жиноий жавобгарликка тортилган

    20.11.2020, 11:55   Изоҳ (0)   34330
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ДХХ масъул ходими Бош прокуратура Кадрлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди

    20.11.2020, 11:51

    Тошкентда фоҳишалар гуруҳини интернетда реклама қилиб келган блогер ушланди

    20.11.2020, 11:12

    Ўзбекистонда 2019 йилда бошланган Эндокринологик ёрдам миллий дастури қандли диабетга чалинган болалар ҳаётини яхшилашга ёрдам бермоқда

    20.11.2020, 11:01

    Ўзбекистон Сенатининг 9-ялпи мажлиси видеоконференсалоқа тарзида бошланди

    20.11.2020, 10:59

    Air Cairo Тошкент ва Шарм-ал-Шайх ўртасида мунтазам рейслар йўлга қўйилаётганини хабар қилди

    20.11.2020, 10:24

    Қирғизистоннинг Отбоши туманидан картошка ва гўшт импорт қилиш Фарғонадаги нарх-навони туширишга ёрдам бериши таъкидланди

    20.11.2020, 10:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда аёл пластик операция учун 2,4 млн доллар ўғирлади

    Дунё | 21 июл, 00:10

    Ғазо талабалари уруш бошлангандан буён илк бор имтиҳон топширади

    Дунё | 20 июл, 23:46

    Россия Shahed дронларини ишлаб чиқарадиган завод намойиш қилинди (видео)

    Дунё | 20 июл, 23:30

    Эрон Исроил ҳужумларида шикастланган ҳаво мудофаа тизимларини янгилади

    Дунё | 20 июл, 23:05

    Кўкдаладаги портлаш: воқеа жойидан кечиккан репортаж

    Ўзбекистон | 20 июл, 22:41

    Илон Маск болалар учун Baby Grok иловасини ишга туширади

    Дунё | 20 июл, 22:30

    Авторитар тизим ўзгармагунча Грузия Европа Иттифоқига қўшила олмайди — ЕИ парламенти

    Дунё | 20 июл, 22:10

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.