Ўзбекистон Бош прокурорининг буйруғига асосан Алижон Абдуллаев Бош прокуратура Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берди.
Алижон Абдуллаев тайинловга қадар Давлат хавфсизлик хизматининг масъул лавозимларида ишлаган.
Маълумот учун, Алижон Абдуллаев 1953 йилда Фарғона вилоятида туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1977 йилда Собиқ Иттифоқ Давлат хавфсизлиги қўмитаси Олий курсларини тамомлаган.
Аввалроқ Наманган вилояти прокурори Акмалхўжа Мавлонов бош прокурор ўринбосари этиб тайинлангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)