Шавкат Мирзиёев 19 ноябрь куни қурилиш соҳасига оид лойиҳалар билан танишар экан, Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий мажмуасини жаҳон андозалари даражасида сифатли қуриш, зиёратчиларга қулайликларни ошириш бўйича қатор кўрсатмалар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини реконструкция қилиш ва кенгайтириш режалаштирилган. Президент Мирзиёев вилоятга ташрифи вақтида бу ишларни чуқур ўйлаб лойиҳалаштириш зарурлигини таъкидлаган эди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шу асосида лойиҳа қайта кўриб чиқилиб, такомиллаштирилди. Унга кўра, катта масжид, тўртта минора ва кенг айвонлар қуриш, хиёбон, унинг атрофида меҳмонхоналар ҳамда бошқа инфратузилма объектлари барпо этиш кўзда тутилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Президент тақдимот билан танишар экан, зиёратчи ва бошқа сайёҳлар учун қулайликларни кенгайтириш бўйича топшириқлар берди», — дейилади Президент матбуот хизмати ахборотида.