Молдовада ўтказилган президентлик сайловларининг иккинчи турида 97,29 фоиз бюллетенлар ҳисоби бўйича 54,04 фоиз овоз билан мамлакат собиқ бош вазири ва «Ҳаракат ва бирдамлик» мухолифат партияси етакчиси Майя Санду ғолибликни қўлга киритмоқда. Бу ҳақда Молдова Марказий сайлов комиссияси хабар берди.

Фото: «Коммерсантъ»

Молдованинг амалдаги президенти Игор Додон тахминан 45,97 фоиз овоз тўплаган.

Молдовада президентлик сайловларининг биринчи тури 2020 йил 1 ноябрь куни бўлиб ўтган. Унда Додон 32,74 фоиз натижа билан Сандудан ортда қолган эди (унда 35,96 фоиз овоз).

Молдовада президентлик сайловларини ўтказиш 2019 йилнинг июнида республиканинг Конституциявий суди Додонни депутатлар сўрови бўйича лавозимидан четлаштиргач белгиланган эди. Бу 2016 йили Додон президент этиб сайланганидан буён олтинчи маротаба четлаштириш ҳисобланади.