Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Россияда COVID-19 тарқалишига қарши курашиш бўйича тезкор штаб маълумотларига кўра, ўтган бир кун ичида 22 702 киши коронавирус билан касалланган, дея хабар бермоқда Meduza.

Фото: «Москва» АА

Фото: «Москва» АА

Россияда 12 ноябрь куни ҳам рекорд даражада коронавирусга чалиниш ҳолати аниқланганди. Унда бир сутка давомида 21 983 кишида касаллик тасдиқланган.

Россияда пандемия бошланганидан бери 1 903 253 киши коронавирус инфекцияси билан касалланган. COVID-19 касаллигининг аксарияти Москва (6427 киши), Санкт-Петербург (1852) ва Москва вилоятида (786) қайд этилган.

Бир сутка давомида Россияда 391 киши, пандемия бошланганидан бери 32 834 киши вафот этди.

Соғайганлар сони 1 425 529 нафарни ташкил этмоқда, шулардан 18 626 нафари сўнгги суткада тузалиб чиққан.

«Роспотребнадзор» маълумотларига кўра, мамлакатда коронавирусни аниқлаш бўйича сўнгги 24 соат ичида 601 мингта, умумий ҳисобда эса 67,9 миллионтадан ортиқ тест ўтказилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар