Хитой халқ республикаси раиси Си Цзиньпин мамлакат фонд бозорида Ant Group (Alibaba’нинг шўба корхонаси) молиявий-технологик компанияси акцияларини сотишни тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар қилган.

Жек Ма

Фото: Imago Images

Си Цзиньпинга Жек Манинг 24 октябрда Шанхайда қилган нутқи ва унда раиснинг сўзларидан иқтибос келтириб, мамлакатдаги юқори технологиялар соҳасини танқид қилгани ёқмаган.

«Муваффақият ёлғиз бир кишининг иродаси билан амалга ошмаслиги керак», — деган Жек Ма. Тадбиркор инновациялар орқали Хитойнинг молиявий муаммоларини ҳал этишда ёрдам беришга тайёрлигини қўшимча қилган.

Ўз навбатида Си Цзиньпин Манинг ушбу сўзлари ортида шахсий манфаатни кўзлаш, Хитой назорат органларининг фаолияти ва чораларини шубҳа остига олишни кўрмоқда.

«Си Цзиньпин учун кимнингдир дунёнинг энг бадавлат одамлари рўйхатига кирганининг қизиғи йўқ. Уни сиз бой бўлганингиздан кейин қилаётган ишларингиз ва уларнинг давлат манфаатларига мутаносиб ёки аксинча номутаносиб эканлиги қизиқтиради», — дейди Хитойдаги юқори лавозимдаги амалдорлардан бири.

Нашрнинг қайд этишича, Ма ва Хитой ҳукумати ўртасидаги муносабатлар бир неча йилдан бери барқарор эмас: ҳукуматни тадбиркорнинг таъсир доираси кенгаяётгани ва у бошқараётган компаниянинг ўсишга эришаётгани ташвишга солади.

Ant Group’нинг биржага чиқиши тарихдаги энг катта IPO’га айланиши ва 2019 йил охирида Saudi Aramco томонидан ўрнатилган 29,4 миллиард долларлик нархни янгилаши мумкин эди. Аммо 3 ноябрда Шанхай фонд биржаси компания акцияларининг жойлаштирилишини тўхтатган. Эртаси куни Хитой қимматли қоғозлар назорати қўмитаси молиявий-техник назорат шартлари ўзгарганини инобатга олиб листингнинг тўхтатилганини тасдиқлаган. Қўмита акцияларнинг шошмашошарлик билан киритилиши бизнеснинг давлат назорати тизими нормалари асосида юритилиши принципларига зид келади.

Эслатиб ўтамиз, Alibaba асосчиси Хитойдаги энг бой киши эмас. Май ойида Tencent онлайн-ўйинлари дистюрбютори эгаси Жек Мани дунё миллиардерлари рўйхатида ортда қолдирган.

Шунингдек, 2020 йилда Alibaba бўйдоқлар кунида рекорд – 75 миллиард доллар даромад қилган ва ўтган йилги натижани (38 миллиард) сотувлар бошланишининг дастлабки ярим соатида янгилаган.