2020 йилнинг 15—22 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Америка Қўшма Штатларига ташрифи режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
АҚШ билан икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувда иштирок этиш мақсадида ушбу давлатга йўл оладиган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация таркибидан, шунингдек, Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва бошқа давлат идоралари масъул вакиллари ҳам ўрин олган.
Ўзбекистон делегацияси аъзолари хизмат сафари давомида Вашингтон ва Нью-Йорк шаҳарларида бўлиб ўтадиган қатор музокараларда иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукумати делегацияси 2020 йил сентябрь ойининг охирида Тожикистонга ташриф буюрганди.
Изоҳ (0)