• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Литва БелАЭСда юз берган ҳодиса бўйича Беларусдан расмий маълумот сўради

    Литва Островец шаҳридаги атом электр станцияси БелАЭСни ишга тушириш чоғида 8 ноябрь куни юз берган ҳодиса ҳақида Беларусдан расмий маълумот сўрамоқда. Бу ҳақда «Gazeta.uz» хабар берди.

    Фото: Tut.by

    Фото: Tut.by

    Литва Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, мамлакат ва бутун халқаро ҳамжамият учун БелАЭСдаги вазият ҳақида фактларга асосланган расмий маълумотга таяниш муҳим ҳисобланади. Шу муносабат билан ҳодиса, унинг сабаблари ҳамда станцияни ишга тушириш жараёнига ва атом хавфсизлигига таъсири ҳақида маълумот сўралган.

    Литва хавфсизлик маданиятини таъминлаш муҳимлигини ҳам таъкидлаган. Шунингдек, Литва Беларусни ядро хавфсизлигининг энг юқори стандартлари, стресс-тест бўйича экологик талаблар ва тавсиялар тўлиқ бажарилмагунча ядро қурилмасини ишга туширишни тўхтатишга чақирган.

    БелАЭС 7 ноябрь куни Александр Лукашенко томонидан тантанали равишда очиб берилган. Очилиш маросимида Лукашенко Беларусь қудратли ядро давлатига айланишини маълум қилган. У «Росатом» бош директори Алексей Лихачёв билан Россия давлат корпорациясининг филиалини ташкил қилишни, БелАЭСда қўшимча реакторлар қурилиши эҳтимолини, минтақада кўп миқдорда энергия ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни, бошқа мамлакатларда ҳамкорликда атом электростанциялари қуришни муҳокама қилган.

    9 ноябрь куни эса (баъзи манбаларда 8 ноябрь куни) АЭСнинг биринчи энергоблокида кучланиш трансформаторларининг ишдан чиқиши сабабли турбина тўхтатилгани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Беларусь Энергетика вазирлигининг хабар беришича, атом электростанциясида «алоҳида электротехник ўлчов қурилмаларини алмаштириш зарурати аниқланган, мазкур қурилмани алмаштириш ишлари эса технологик регламентга асосан амалга оширилмоқда». 10 ноябрь куни Беларусь Давлат атом назорати хизмати алмаштирилиши керак бўлган электротехник ўлчов қурилмаси хавфсизликнинг 4-синфига тааллуқли эканлиги ва объектнинг ядровий ва радиацион хавфсизлигига таъсир қилмаслиги ҳақида хабар берди.

    Литва Ташқи ишлар вазирлиги «хавфсиз бўлмаган Островец атом электр станцияси» ишга туширилишидан аввал Беларусга норозилик нотасини жўнатган. Нотада «нафақат Беларусь ёки Литва, балки бутун Европада ядро таҳдиди ва атроф-муҳитга таҳдидни кучайтирадиган Беларуснинг масъулиятсиз ҳаракатлари» қораланган.

    Литва пойтахти Вилнюс шаҳри мерияси шаҳар аҳолисига мурожаат қилган ва Беларусда АЭСнинг ишга туширилиши муносабати билан 17 ноябргача дорихоналардаги бепул ёд таблеткаларидан захира қилиб қўйишни сўраган.

    БелАЭС

    Беларусдаги биринчи атом электр станциясининг қурилиши 2011 йилнинг июль ойида бошланган. Унинг қурилиши учун Россиянинг «ВВЕР-1200» сув-сув реакторига эга «АЭС-2006» лойиҳаси танланган. Станция Беларуснинг шимоли-ғарбий чегарасида, Гродно вилоятининг Островец шаҳридан 18 километр узоқликдаги Ворняни шаҳарчасида — Литва пойтахти Вилнюсдан 40 километр узоқликда жойлашган. АЭСни қуриш бўйича Беларуснинг асосий ҳамкори «Росатом» давлат корпорациясининг «Атомстроекспорт» компанияси бўлган.

    БелАЭСнинг 7 ноябрь куни ишга туширилган биринчи энергоблоки мамлакатнинг бирлашган энергия тизимига 3 ноябрь куни уланган. Энергия тизимига уланганидан бошлаб уч сутка давомида БелАЭСдан 22 миллион киловатт/соат электр энергияси чиқарилган.

    Мавзуга доир: Чернобил фожиасидан энг кўп зарар кўрган мамлакатлардан бири Беларусда илк АЭС қуриб битказилди (фото)

    11.11.2020, 20:22   Изоҳ (0)   21086
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Европа Иттифоқи дипломатлари иштирок этган Саудия Арабистони қабристонидаги маросимда портлаш юз берди

    11.11.2020, 19:59

    Дунёда коронавирусга чалинганлар сони бир ҳафтада икки марта рекорд даражага чиқди

    11.11.2020, 18:35

    Арман мухолифати тинчлик битими шартларини ўзгартириш ниятида

    11.11.2020, 17:58

    Нурсултон Назарбоевнинг қизи Лондондаги Шерлок Холмс уйига эгалик қилиши маълум бўлди

    11.11.2020, 17:22

    Чехия разведкаси жаҳон уруши хавфи ҳақида огоҳлантирди

    11.11.2020, 16:36

    "Агар тинчлик сулҳи тузилмаганда, Степанакертни қўлдан чиқарар эдик" – Пашинян

    11.11.2020, 16:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    JW: Европа Иттифоқи Украинанинг йўқотилган ҳудудларини қайтариб олишидан манфаатдор эмас

    Дунё | 12 июл, 20:20

    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

    Реклама | 12 июл, 19:30

    “Бу йил Тахтақорача довонида пулли туннел қуриш бўйича шартнома тузамиз” — Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 20:03

    “Реал” Винисиус билан музокараларни тўхтатди

    Спорт | 12 июл, 20:00

    Бир нафари ҳалок бўлган: Бош прокуратура Тошкентда етти бола бассейнга чўккани юзасидан баёнот берди

    Ўзбекистон | 12 июл, 19:29

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10

    Хоразмда 7-қаватдан ўзини ташлаган қизлар жинсий зўравонлик қурбони бўлганми?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:55

    “Челси” ва “Арсенал” “Барселона” футболчиси учун курашмоқда

    Спорт | 12 июл, 18:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.