Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўз вақтида Nokia N95 ҳатто ўзининг мултимедия серияси ўлчовлари бўйича ҳам инқилобий қурилмага айланганди. Тақдим этилган вақтида у ўша давр учун энг яхши 5 мегапикселли камера ва иккиталик слайдерга эга ноёб форм-факторга эга бўлган — бир томондан клавиатура сурилган, иккинчисида — медиаплеерни бошқариш клавиши жойлашган.

Ҳозирда Nokia’га эгалик қилувчи HMD Global компанияси классика устида таржиба ўтказишни яхши кўради ва ҳатто N95’нинг реинкарнияцияланган версиясини тайёрлади.

Модель тасвирланган роликни Юхо Сарвикас — HMD Global’нинг маҳсулотлар бўйича директори Twitter’даги саҳифасида бўлишган. Бу эса N95’нинг давомчиси сохта эмаслигини билдиради. Бу каби модель ростдан ҳам тайёрланган, бироқ охир-оқибат бекор қилинган. Бундан ташқари, HMD Global топ-менежери янги N95’нинг дизайнига оид кўплаб тасвирлар билан бўлишган — вертикал, горизонтал ва ҳатто дианогал слайдерлар.

Фото: Twitter / Juho Sarvikas

Фото: Twitter / Juho Sarvikas

HMD Global N95 моделини яна қачонлардир «қайта тирилтириши» мумкин, агар слайдер форматида бўлмаса, эгилувчан экранга эга модель — ҳозирги саноат тендесияларига кўпроқ мос келади. Албатта, кўп модулли ва замонавий алоқа технологиялари билан.

Фото: Twitter / Juho Sarvikas

Фото: Twitter / Juho Sarvikas

Аввалроқ Nokia компанияси 6300 ва 8000 моделларининг янги версияларини тақдим этиб, тугмали классик телефонларни янгиланган дизайнда ишлаб чиқаришни давом эттириш ниятида эканлигини маълум қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Украина ташқи ишлар вазири Путиннинг “Зеленскийни ўлдирмаслик” бўйича берган ваъдасига муносабат билдирди
Спорт
А Серия. Элдор Шомуродовнинг дебют ўйинида “Специя” ўзида “Наполи”га йирик ҳисобда ютқазди
Дунё
Marsдан ҳам совуқроқ: АҚШда ҳаво ҳарорати тарихий рекордни янгилади (видео)