• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россиянинг Ми-24 вертолёти Озарбайжон армияси томонидан уриб туширилди. Озарбайжон ҳодиса тасодифан юз берганини маълум қилди ва бунинг учун узр сўради

    Россиянинг Ми-24 ҳарбий вертолёти Арманистон ва Озарбайжон чегарасида ҳалокатга учради. Вертолёт кўчиб юрувчи зенит-ракета комплекси томонидан уриб туширилган. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

    Фото: Арманистон ФВВ

    Фото: Арманистон ФВВ

    Маълум қилинишича, ҳодиса Ераск қишлоғи яқинида юз берган. Бу қишлоқ Арманистон ва Озарбайжондаги Нахичевань автоном республикаси чегарасида — икки мамлакат ўртасидаги жанговар ҳаракатлар давом этаётган Тоғли Қорабоғдан 100 километрдан узоқроқ масофада жойлашган. Ераск қишлоғидан Туркия ва Эронгача бўлган масофа 10 километрдан камроқни ташкил қилади.

    Ҳодиса оқибатида вертолёт экипажининг икки аъзоси ҳалок бўлган. Яна бир киши ўрта оғирликда жароҳат олган ва эвакуация қилинган. Вертолёт Арманистонда жойлашган Россия ҳарбий базаси томонга ҳаракатланаётган автокарвонни кузатиб бораётганди.

    «РИА Новости»нинг ёзишича, вертолёт Озарбайжон томонидан тасодифан уриб туширилган ва Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги буни тан олган.

    Фото: Арманистон ФВВ

    Фото: Арманистон ФВВ

    Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Тоғли Қорабоғ можаросида фаол жанговар тўқнашувлар юз бераётган бир пайтда вертолёт Арманистон—Озарбайжон чегарасининг яқинидан учиб ўтган ва у хатолик сабабли уриб туширилган.

    Озарбайжон ТИВнинг қайд этишича, парвоз сутканинг қоронғи пайтида паст баландликда, ҳаво ҳужумига қаши воситаларнинг радарлари аниқлаши мумкин бўлган ҳудуддан ташқарида амалга оширилган. Бундан ташқари, ҳодиса юз берган ҳудудда аввал Россия вертолётлари қайд этилмаган.

    Фото: Арманистон ФВВ

    Фото: Арманистон ФВВ

    Маълум қилинишича, минтақадаги таранг вазият ва «Арманистон томонининг эҳтимолий иғвоси» муносабати билан юқори ҳарбий тайёргарлик жорий қилингани сабабли навбатчи ҳарбий бўлинма нишонга ўт очишга қарор қилган.

    «Озарбайжон томони тасодифий характерга эга бўлган ва Россия томонига қарши қаратилмаган мазкур фожиали ҳолат муносабати билан Россия томонидан узр сўрайди», — дейилади Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

    Озарбайжон томони ҳодиса оқибатида вафот этган экипаж аъзоларининг қариндошлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган ҳамда ҳодиса муносабати билан товон тўлашга тайёрлигини маълум қилган.

    Эслатиб ўтамиз, Тоғли Қорабоғдаги Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги можаро 27 сентябрдан буён давом этмоқда. 31 октябрь куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг Россия президенти Владимир Путинга қилган мурожаати муносабати билан агар тўқнашувлар тўғридан-тўғри Арманистон ҳудудига ўтказилса, Россия расмий Ереванга ёрдам беришини маълум қилганди.

    Арманистон бош вазири Никол Пашинян Германиянинг ARD телеканалига берган интервьюсида Қорабоғ низоси ҳудудига бошқа мамлакатлардан эмас, Россиядан тинчликпарварларнинг киритилиши энг самаралиси бўлиши мумкинлигини айтган.

    09.11.2020, 23:45   Изоҳ (0)   35716
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Йўқолиб кетаётган пингвин, илк қор бўронлари, келаётган ранглар байрами. 9 ноябрь суратлари

    09.11.2020, 23:23

    Тоғли Қорабоғдаги асосий шаҳарлардан бири Озарбайжон назорати остига ўтгани тасдиқланди

    09.11.2020, 23:11

    Коронавирусга қарши вакцина ҳақидаги янгиликлар сабабли АҚШ фонд биржаси рекорд даражадаги ўсиш билан очилди

    09.11.2020, 22:47

    АҚШнинг Pfizer компанияси томонидан яратилган коронавирусга қарши вакцина 90 фоиз самарадорлик кўрсатгани маълум қилинди

    09.11.2020, 22:35

    Украина президенти Владимир Зеленский коронавирусга чалинди

    09.11.2020, 21:58

    Илҳом Алиев Озарбайжонга тажовуз қилинса, Туркиядан ҳарбий ёрдам сўрашга тайёрлигини маълум қилди

    09.11.2020, 19:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Улар доим ҳам душман эмасди”. Исроил ва Эрон қандай қилиб иттифоқчидан ашаддий рақибларга айланган эди? 

    Дунё | 25 июн, 11:30

    Instagram: Саратонга чалинган раққоса, ота-онасига уй совға қилган блогер ва неварали бўлган Рашид Холиқов   

    Шоу-бизнес | 25 июн, 11:15

    Исроил ва Эрон учун 12 кунлик уруш қанчага тушди? 

    Дунё | 25 июн, 11:04

    Дорамалардаги ҳақиқат ва бадиий тўқима: корейс сериалларига қай даражада ишонса бўлади?

    Кино | 25 июн, 10:59

    Урганч шаҳар прокуратураси терговчиси қамоққа олинди

    Ўзбекистон | 25 июн, 10:56

    Мерил Стрип 76 ёшда: актриса буюк истеъдод эгаси эканини исботловчи бешта фильм

    Кино | 25 июн, 10:39

    “Барселона” Левандовскига муносиб ўринбосар топди

    Спорт | 25 июн, 10:29

    Ўзбекистонда банкларни санация қилиш ва тугатиш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 25 июн, 10:29
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.