Футбол бўйича Франция чемпионатининг 10-турида ПСЖ 7 ноябрь, шанба куни «Ренн»га қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 11-дақиқасида Мойзе Кин парижликларни олдинга олиб чиқди. 21-дақиқада Анхель ди Мария жамоасининг иккинчи голини урди.
73-дақиқада ди Мария дубль қайд этган ҳолда ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Қолган вақтда шу ҳисоб сақланиб қолди.
Мазкур ғалабадан кейин Томас Тухель шогирдларининг очколари 24 тага етди ва жамоа пешқадамликни мустаҳкамлади. «Ренн» (18) 3-поғонада қолди.
Лига 1
10-тур баҳси
7 ноябрь, шанба
ПСЖ — «Ренн» 3:0
Голлар: 1:0 – 11 Кин, 2:0 – 21 ди Мария, 3:0 – 73 ди Мария.ПСЖ: Навас, Курзава, Флоренци (Дагба, 46), Диалло, Маркиньос, Гуйе (Рафинья, 13), Эррера, ди Мария, Паредес, Керер (Баккер, 36), Кин (Данилу Перейра, 61).
«Ренн»: Гомис, Траоре, Да Сильва, Агерд, Трюффер, Гбоо (Тере, 56), Бурижо (Юну, 67), Леа Силики (Гренье, 56), Нзонзи, Доку (Дель Кастийо, 79), Гирасси.
Огоҳлантиришлар: Эррера (4), Дагба (49), Курзава (86).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)