Футбол бўйича Белару чемпионатининг 28-турида Солигорскнинг «Шахтёр» жамоаси мусобақа пешқадами БАТЭни қабул қилди.
Учрашувнинг 25-дақиқасида Павел Нехайчик борисовликларни олдинга олиб чиқди. Бунга майдон эгалари 81-дақиқада жавоб беришга муваффақ бўлди. Роман Бегунов пенальти аниқ ижро этган ҳолда ҳисобни тенглаштирди. Мазкур ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади.
Учрашувда ўзбекистонлик ҳужумчи Жасур Яхшибоев тўлиқ ҳаракат қилди ва битта сариқ карточка олди.
Шу тариқа 1 ва 2-ўринда кетаётган жамоалар ўртасидаги очколар фарқи сақланиб қолди. Мусобақа тугашига икки тур қолганда БАТЭ 54 очко билан пешқадам бўлиб турибди, «Шахтёр» ҳисобида 53 очко бор.
Беларусь чемпионати
28-тур баҳси
7 ноябрь, шанба
«Шахтёр Солигорск» — БАТЭ 1:1
Голлар: 0:1 – 25 Нехайчик, 1:1 – 81, пенальти Бегунов.«Шахтёр»: Гутор, Антич, Хадаркевич, Бегунов, Сачивко, Подстрелов, Иванович, Сзоке, Кендиш, Яхшибоев, Кабананга (Архипов, 53).
БАТЭ: Чичкан, Филипенко, Филипович, Настич, Филипович, Виллумссон, Яблонский, Стасевич, Драгун, Нехайчик (Матич, 74), Скавиш (Сигневич, 82).
Огоҳлантиришлар: Драгун (30), Хадаркевич (57), Яхшибоев (69).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)