«Манчестер Юнайтед» Англия Премьер Лигаси 8-турида «Эвертон»ни мағлубиятга учратди (3:1).
Оле-Гуннар Сульшер қўл остидаги жамоа Англия чемпионатида кетма-кет еттинчи сафар ўйинини ғалаба билан якунлади (2019/20 йилги мавсумни ҳам ҳисобга олганда).
Шу тариқа «Манчестер Юнайтед» 1993 йилнинг августида ўрнатилган клуб рекордини такрорлади. Ўша вақтда «қизил иблислар»га Алекс Фергюсон мураббийлик қиларди.
Ушбу ғалабадан кейин «Манчестер Юнайтед» очколарини 10 тага етказиб олган ҳолда 13-ўринга кўтарилди.
Манкунианлар АПЛ доирасидаги кейинги сафар ўйинини 28 ноябрь куни «Саутҳэмптон»га қарши ўтказади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)