Токионинг марказий улгуржи бозорида сацума навига кирувчи бир қути мандарин миллион иенага (9,6 минг долларга) сотилди. Ушбу цитрус меваси юпқа пўчоққа эга бўлиб, ширин ва хушбўй таъмли мандарин бўлаклари оғизда эрийди, деб ёзади CNN.
Мандаринлар мамлакат жанубийдаги Эхиме префектурасида етиштирилган.
«Улар уч хил қуёш нурида етишади — осмондаги қуёш, денгиздан ва терраса далаларидаги тош деворлардан аксланган нурлардан», — дея таъкидлайди Ҳиномару компанияси вакили Шин Асаи.
Одатда бу каби навга кирувчи мандаринлар нархи саккиз минг иена (77 доллар) атрофида бўлади. Миллион иенага сотилган рекорд нарх эса Японияда мандаринлар терими мавсумининг бошлангани билан изоҳланган.
Бир қути мандаринни бу каби нархга ким сотиб олгани ошкор қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда Японияда Ruby Roman навли бир бош узум 8,2 минг долларга сотилган эди.
Мавзуга доир: Ўта қиммат турадиган 10 та мева (фотогалерея)
Изоҳ (0)