Буюк Британия ҳукумати мамлакатдаги террористик хавф даражасини «мавжуд»дан «жиддий»га оширди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Янги даража Буюк Британияда амалда бўлган беш баллик террористик хавф шкаласининг тўртинчи даражаси ҳисобланади. Бу даража теракт содир бўлиш эҳтимоли «жуда юқори» эканлигини англатади, бироқ махсус хизматларда тайёрланаётган қандайдир теракт ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас.
Эслатиб ўтамиз, 2 ноябрь куни Австрия пойтахти Вена шаҳрида бир нечта террорчи шаҳар марказида одамларга ўт очди. Теракт натижасида беш киши вафот этди, 22 киши жароҳат олди. Террорчилардан бири, ИШИДнинг 20 ёшли тарафдори полиция томонидан йўқ қилинган. Терактга алоқадорликда гумон қилиниб 14 киши Австрияда ва яна икки киши Швейцарияда қўлга олинган.
Франциянинг Ницца шаҳрида 29 октябрь куни тунислик эркак Нотр-Дам ибодатхонасида одамларга пичоқ билан ҳужум қилган, уч киши вафот этган, террорчининг ўзи эса қўлга олиш жараёнида жиддий жароҳат олган, бироқ омон қилган.
Изоҳ (0)